Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш учун 63 миллион доллардан ортиқ маблағ керак

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш учун 63 миллион доллардан ортиқ маблағ керак

Дастлабки ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш учун 800 миллиард сўм (63,4 миллион доллар) зарур. Бу ҳақда Статистика агентлигининг аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқармаси бошлиғи Қобил Бердиқулов журналистлар иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Каzinformнинг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш мураккаб жараён эканлиги ва унга йўналтирилган харажатларни ҳисобга олиб, уни 2025-2026 йилларда ўтказиш режалаштирилмоқда.

“2019 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик бошланди. 2021 йилда биз 4 та ҳудудда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказдик, бу сафар учта усулни синаб кўрдик. Эндиликда замонавий ахборот технологиялари, яъни планшетлар ёрдамида республикада аҳолини рўйхатга олиш ишларини ўтказишни режалаштирмоқдамиз. 2020 йилда бу тадбир пандемия сабабли қолдирилган эди”, – деди Қобил Бердиқулов.

Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 мартдаги қарорига кўра, Статистика агентлиги жорий йилда аҳолини рўйхатга олиш ишларига тайёргарликни давом эттириши керак. Жумладан, бошқармага 2021 йилда ўтказилган синов-назорат рўйхати натижалари ва халқаро экспертларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда аҳолини рўйхатга олишни тарғиб қилиш, соҳани такомиллаштириш мақсадида видеоролик, баннер ва буклетлар ишлаб чиқиш топширилди.

2026-2027 йилларда аҳолини рўйхатга олиш натижаларини ишлаб чиқиш ва нашр этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1989 йилдан бери аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Пандемия сабабли у 2022 йилдан 2023 йил ноябрига кўчирилди, аммо тадбир учун ҳали маблағ ажратилмаган.

Бундан ташқари, Статистика агентлигининг жорий йил 1 январдаги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36 миллион 799 минг 756 нафарни ташкил этади. 2023 йилнинг мос даврига нисбатан ўтган йилнинг ўсиш суръати қарийб 2,2 фоизни ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!