Жорий йилнинг 11-15 январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида “Abu Dhabi Sustainability Week 2026” халқаро форуми бўлиб ўтди. Ушбу ҳафталик барқарор ривожланиш, қайта тикланувчи энергия, иқлим молияси ва “яшил” иқтисодиёт масалаларига бағишланиб, унда дунёнинг 150 дан ортиқ давлатларидан давлат органлари, йирик халқаро компаниялар ҳамда молия институтлари етакчилари иштирок этди.
Ушбу халқаро форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, “Masdar” ва “Emirates Utilities Development Company” (EUDC) компаниялари ўртасида Ўзбекистонда 24/7 режимида узлуксиз равишда 1 гигаваттгача бўлган базавий юклама қувватига эга лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, БАА Энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад ал-Мазруий ҳамда Masdar компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил Ал Рамаҳий иштирок этди. Ҳужжатлар “Ўзэнергосотиш” АЖ, “Masdar” ва “Etihad Water & Electricity” (EUDC’нинг бош компанияси) томонидан имзоланди.
Ушбу сутка давомида узлуксиз ишлайдиган лойиҳалар қайта тикланувчи энергетика соҳасида туб бурилиш ясаб, энергия таъминотидаги узилишлар муаммосини бартараф этишга хизмат қилади. Шунингдек, бу лойиҳа жаҳон бозорида рақобатбардош тарифлар асосида катта-масштабли базавий қувват ишлаб чиқариш имконини яратиб, ишончли ва “яшил” энергияга ўсиб бораётган талабни қондириш учун халқаро миқёсда кенг жорий этилиши мумкин бўлган намуна вазифасини бажаради.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсонинг рафиқаси Нагоре Аранбуру турмуш ўртоғининг бош мураббийлик лавозимини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Зеленский АҚШни Чеченистонга десант туширишга ва Рамзан Қодировни Николас Мадуро каби қўлга олишга чақирган эди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Франция президенти ва қўшинлар бош қўмондони Эммануэль Макрон payshanba куни Стратегик авиация базаси Истрес, Буш-дю-Ронда мамлакатнинг “миллий мудофаа йўриқномалари” ҳақида нутқ сўзлади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги бир йилдан ортиқ вақтдан бери махфий операция орқали сотиб олинган қурилмани ўрганмоқда. Айрим мутахассисларнинг фикрича, мазкур қурилма АҚШ разведка ходимлари, дипломатлари ва ҳарбийларида кузатилган “Гавана синдроми” деб аталувчи соғлиқдаги номаълум муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
Бухорода йирик қарздорлик бўйича суд қарорига бепарво қараб келган Бухоро тумани ҳокимлигига тегишли Cobalt русумли хизмат автомашинаси жарима майдончасига олиб қўйилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эронликларни норозилик акцияларини давом эттиришга чақириб, намойишчиларга нисбатан зўравонлик тўхтамагунча Эрон расмийлари билан барча учрашувларни бекор қилганини билдирди.