Ўзбекистон ва Тожикистонда саратон касалликларини даволаш методологиясини тадқиқ этувчи илмий лаборатория фаолият юритади

Ўзбекистон ва Тожикистонда саратон касалликларини даволаш методологиясини тадқиқ этувчи илмий лаборатория фаолият юритади

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тожикистон Республикаси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳамда Словакиянинг "Шимко Групп" корхонаси томонидан тузилган инновацион техгнологиялар трансфери тўғрисидаги меморандум доирасида жорий йилнинг 10 март куни Душанбе шаҳрида DB Biotexnologiya (Словакия-Ўзбекистон) лабораториясининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Мазкур лабораторияда саратон касаллигини молекуляр ташхислаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилади, Словакиядан инновацион технологиялар трансферининг амалга оширилиши эса икки давлат миллий тиббиётининг ривожланишига хизмат қилади.

Тадбирда давлат ва хусусий даволаш-профилактика муассасаларининг онколог-шифокорлари, тегишли мутахассисликлар мутахассислари, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг етакчи институтларининг илмий ходимлари иштирок этдилар. лаборатория биносининг тантанали очилиши Тожикистондаги энг йирик саратон касалликлари илмий маркази ҳудудида бўлиб ўтди, шунингдек Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университетида илмий конференция ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Тожикистонда саратон касалликларини даволаш методологиясини тадқиқ этувчи илмий лаборатория фаолият юритадиЎзбекистон ва Тожикистонда саратон касалликларини даволаш методологиясини тадқиқ этувчи илмий лаборатория фаолият юритади

Ўзбекистон, Тожикистон, Словакия Республикаси тиббиёт ҳамжамиятининг нуфузли олимлари, мутахассислари , амалиётчи-мутахассислари конференеция ишида иштирок этиб, илмий маърузалар билан чиқишлар қилдилар. Ўзбекистон, Тожикистон ва Словакия олимлари онкологик касалликлар диагностикасининг замонавий усулларини, Ўзбекистон ва Тожикистонда қўшма илмий лабораторияларни ривожлантириш режалари ва истиқболларини, тиббиётни ривожлантириш соҳасидаги хусусий ва давлат ташаббуслари ҳамкорлигини муҳокама қилдилар. Шунингдек ёш олимлар ва талабалар билан ишлаш, таълим ва амалиётни янада яқинлаштириш масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Тожикистонда саратон касалликларини даволаш методологиясини тадқиқ этувчи илмий лаборатория фаолият юритадиЎзбекистон ва Тожикистонда саратон касалликларини даволаш методологиясини тадқиқ этувчи илмий лаборатория фаолият юритади

Ўзбекистон ва Тожикистонда саратон касалликларини даволаш методологиясини тадқиқ этувчи илмий лаборатория фаолият юритади

Ўзбекистон ва Тожикистонда DB Biotexnologiya лабораторияларининг очилиши ўсмаларнинг гистологик турини аниқлашда, саратон касаллигини дифференциал ташхислашда энг юқори самарадорлик ва аниқликка эришишга имкон беради, шунинг учун республикаларнинг тиббиёт муассасалари учун таргет терапияни танлашда ва даволаш натижаларини прогнозлашда ёрдам беради. Мазкур лабораториялар тармоғининг кенгайтиришнинг муҳим босқичи миллий илмий-ишлаб чиқариш базасида онкологик ва аутоиммун касалликларни даволашда фойдаланиладиган антитаначаларни ишлаб чиқиш бўлади.

Ўзбекистон ва Тожикистонда саратон касалликларини даволаш методологиясини тадқиқ этувчи илмий лаборатория фаолият юритадиЎзбекистон ва Тожикистонда саратон касалликларини даволаш методологиясини тадқиқ этувчи илмий лаборатория фаолият юритадиЎзбекистон ва Тожикистонда саратон касалликларини даволаш методологиясини тадқиқ этувчи илмий лаборатория фаолият юритади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!