Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида логистика маркази очилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида логистика маркази очилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида “Баи-Талаа Глобал” савдо-логистика маркази 2023-йилнинг ёзида ишга тушади, деб ёзади “Economist.kg” .

Марказ тўрт блокдан иборат бўлади: омбор ва ишлаб чиқариш бинолари, агросаноат мажмуаси, савдо пунктлари ва чорва молларини ўтказиш пункти.

Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятидан қурилиш учун 50 гектар ер майдони ажратилди. Таъкидланишича, марказ Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий жиҳатдан муваффақиятли бўлган учта вилояти: Наманган, Андижон ва Тошкент чегарасида жойлашган.

Қурилаётган марказ Ўзбекистон ва Қирғизистон экспорт салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилиши, шунингдек, Қирғизистон Республикаси орқали МДҲ ва Хитойга транспорт йўлаги ва юк транзитини таъминлаши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!