JAKO компанияси Ўзбекистон миллий терма жамоасига Осиё Кубоги учун махсус дизайндаги либослар тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Германиянинг ушбу компанияси либосларидан илк маротаба Осиё Кубоги ўйинларида фойдаланилади. Либосларда ўзбек миллатига хос белгилар акс этиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни ЎФА ва JAKO ўртасида 3 йил муддатга ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Унга асосан немислар ЖЧ-2020 цикли якунига қадар Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларига эпикировкаларни текинга етказиб беради. Олимпия терма жамоаси эса олдинроқ эришилган келишув бўйича PRES-JOG томонидан кийинтирилади.
«JAKO бир йилда 365 комплект етказиб бериб туради. Ҳамаси текинга. Ичида 96 хил нарсаси бўлади, курткаларидан тортиб, пайпоғигача. Таққослаш учун, Adidas атиги 20 хил кийимдан иборат комплект таклиф қилганди.
Осиё кубоги учун ҳам махсус форма қилиб берилади. Кейинроқ, алоҳида дизайн ишлаб чиқилиб, ҳамиша шу дизайндаги либослар кийилади», дея маълум қилган эди ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 2011 ва 2015 йилги Осиё кубокларида Испаниянинг JOMA компанияси томонидан етказиб берилган либосларда тўп сурган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.
Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Бу ердаги учиш-қўниш йўлагининг ўлчамлари учувчиларга жуда катта қийинчилик туғдиради: йўлакнинг эни атиги 20 метр, узунлиги эса бор-йўғи 527 метрни ташкил қилади.
Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.
Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.
Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.
Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.
Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.
Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.