Наманган вилояти спорт жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Бутун умрини спортга бағишлаган маҳоратли мураббий ва фидойи инсон - сув полоси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, вилоят сув спортига ихтисослаштирилган БЎСМ директори Равил Шамилович Вишняков оғир хасталикдан сўнг вафот этди.
Равил Шамилович нафақат, вилоятимиз, балки бутун Республикамизда сув спорти турларини оммалаштириш ва ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшди. Наманган шаҳридаги 23-сонли Олимпия захираларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, кейинчалик Сув спорти турларига ихтисолаштирилган БЎСМга раҳбарлик қилди. Ёш авлодни жисмонан соғлом, руҳан тетик, ақлан баркамол қилиб тарбиялаш ишларида алоҳида ташаббус ва намуна кўрсатди.
Равил Вишняков бошчилигида наманганлик ёш, иқтидорли спортчилар халқаро майдонларда салмоқли муваффақиятларга эришдилар. Хусусан, ватерпол бўйича Наманган вилояти терма жамоаси Малайзияда ўтказилган нуфузли халқаро турнирда ғолибликни қўлга киритиб, кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлганлигини эслаб ўтиш жоиз.
Вишняков Равил Шамиловичнинг оиласи ва меҳнат жамоасига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
АҚШ раҳбари Дональд Трамп Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ҳақида гапириб, уни «аввалгиларига қараганда анча кам радикал ва анча ақллироқ» деб атади ва у Вашингтонга ўт очишни тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилганини маълум қилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.