Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

2023-йилнинг 30-май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терҳи Хакала ва Европа Иттифоқининг терроризмга қарши курашиш бўйича координатори Илкка Салми билан учрашди.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши таҳдидларига қарши курашиш йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистоннинг фуқароларни, айниқса, можаро ҳудудларидан аёллар ва болаларни қайтариш ҳамда жамиятга реинтеграция қилиш тажрибасини юқори баҳоладилар.

Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Шу нуқтайи назардан, томонлар жорий йил 26-май куни Ашхободда (Туркманистон) Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг тўртинчи учрашуви муваффақиятли ўтганини олқишладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!