Ўзбекистон сил касаллигининг олдини олиш учун 59,5 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Женевада бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида маълум қилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
“2023-2026 йилларга мўлжалланган Давлат дастурига мувофиқ, 2023-2026-йилларда дори воситалари ва сарф материаллари, тиббий асбоб-ускуналар, мутахассислар тайёрлаш ва инновацион илмий тадқиқотлар учун давлат бюджетидан 33 миллион доллар ва халқаро донорлар ҳисобидан 26,5 миллион доллар ажратиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда силга қарши кураш хизмати ислоҳоти туфайли мамлакатда қарийб 130 минг киши қутқариб қолинган, касалланиш 43 фоизга, ўлим даражаси эса 84 фоизга камайди.