Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марғилон шаҳридаги “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасининг очилиш маросимидаги нутқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марғилон шаҳридаги “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасининг очилиш маросимидаги нутқи

Ассалому алайкум, муҳтарам Фарғона аҳли! Қадрли дўстлар! Бугун қадимий ва бетакрор Фарғона заминида улкан тарихий воқеага гувоҳ бўлиб турибмиз.

Буюк ипак йўли дурдонаси бўлган кўҳна Марғилон шаҳрида сизлар билан бирга “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этмоқдамиз. Сиз азизларни, бутун Фарғона вилояти аҳлини ана шундай қувончли воқеа, катта байрам билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Мана шундай улуғвор мажмуа барчамизга муборак бўлсин! Фарғона эли, бутун халқимизга кўп йиллар давомида хизмат қилсин! Ҳурматли ватандошлар! Меҳнаткаш, оқкўнгил ва олижаноб Фарғона аҳлига бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси сифатида бу заминда катта-катта ишларни амалга оширяпмиз. Шу мақсадда, аввало, вилоятни 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳаётга изчил татбиқ этиляпти. Жумладан, қадимий Қўқон шаҳрини ҳар томонлама обод қилиб, бу ерда аэропортни қайта тикладик. Марғилон, бошқа шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва маҳаллалар қиёфаси ҳам тубдан ўзгариб, уларга Янги Ўзбекистон нафаси кириб бормоқда. Замонавий ишлаб чиқариш мажмуалари, таълим, тиббиёт ва маданият масканлари, IT-парклар, “Янги Ўзбекистон” турар жой массивлари барпо этилмоқда. Буларнинг барчаси аҳоли учун қулай меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш, ҳар бир юртдошимизга меҳр ва эътибор кўрсатиш, инсон қадрини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Умуман, барча соҳа ва тармоқларда Фарғона ўзининг тажриба мактабига эга бўлиб бораётгани ҳаммамизни хурсанд қилади. Ушбу ҳудуд кейинги пайтда нафақат мамлакатимиз, балки халқаро миқёсдаги йирик анжуманларга ҳам мезбонлик қилмоқда. Қўқон шаҳрида халқаро ҳунармандчилик фестивали, Риштонда кулолчилик анжуманини ўтказиш яхши анъанага айланди. Марказий Осиё мамлакатларининг ҳудудлараро ҳамкорлик форумлари ҳам Фарғонада муваффақиятли ўтказилмоқда. Сизларга маълумки, сўнгги йилларда миллий меъморчилик ечимларини қўллаган ҳолда, тарихий ва замонавий анъаналарни мужассам этган йирик туристик мажмуалар барпо этишга алоҳида эътибор беряпмиз. Хусусан, Самарқандда “Буюк ипак йўли” ва Имом Бухорий мажмуалари, Хоразмда “Арда Хива” халқаро туризм маркази ишга туширилди. Яқинда азим пойтахтимизда очилган, Янги Ўзбекистон дурдонаси сифатида эътироф этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳам бу борада улкан қадам бўлди. Таъкидлаш керакки, ушбу мажмуа экспозициясида Фарғона тарихига алоҳида ўрин ажратилган. Бу масканда тўртта йирик порталдан биттаси Қўқон портали деб аталади, Биринчи Ренессанснинг буюк намояндалари – Аҳмад Фарғоний ва Бурҳониддин Марғиноний боболаримиз фаолияти атрофлича ёритилган. Буларнинг барчаси – Фарғона вилоятига, бу замин фарзандларига юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Яна бир муҳим жиҳати – ана шундай мажмуалар туфайли жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 3 миллионга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди ва туризм экспорти 1,1 миллиард доллардан ошди. Бу, албатта, дастлабки натижа, келажакда унинг салмоғи янада катта бўлади деб ишонаман. Қадрли фарғоналик юртдошларим! Маълумки, бу сўлим диёрдан етишиб чиққан, маънавий ҳаётимизда ўчмас из қолдирган Увайсий, Нодира, Анбар отин, Дилшод Барно, Гулханий, Муқимий, Фурқат, Завқий, Чархий, Собир Абдулла каби шоир ва адиблар номлари халқимиз ўртасида маълум ва машҳур. Шунингдек, Азиз Қаюмов, Эркин Воҳидов, Худойберди Тўхтабоев, Охунжон Ҳакимов, Умарали Норматов, Энахон Сиддиқова, Анвар Обиджон сингари олимлар, шоир ва адиблар яратган асарлар ҳам халқимизнинг маънавий мулкига айланган. Ўзбек санъати ва маданияти равнақига беқиёс ҳисса қўшган Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Уста Олим Комилов, Муҳиддин Қориёқубов, Тамарахоним, Ҳалима Носирова, Мукаррама Турғунбоева, Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Таваккал Қодиров, Саодат Қобулова, Берта Давидова, Муроджон Аҳмедов, Наби Раҳимов, Ҳамза Умаров сингари улуғ санъаткорлар билан бутун халқимиз фахрланади. Бугунги даврамизда Абдуҳошим Исмоилов, Абдулаҳад Абдурашидов, Қиличбек Тожиев каби устоз санъаткорлар билан бирга ўнлаб истеъдодли ёшларни кўриб турганимдан хурсандман. Бу – Фарғона заминида авлодлар ўртасидаги анъаналар давом этаётганидан далолатдир. Бугун уларнинг санъатидан баҳраманд бўлиш ҳам биз учун катта байрамдир. Чиндан ҳам, бизнинг қандай буюк санъатимиз, ўзининг маҳорат мактабига эга бўлган санъаткорларимиз бор! Шу ўринда сизларга бир янгиликни етказмоқчиман. Биз санъат аҳлининг меҳнати ва истеъдодини қадрлаш, ижодий асарларини келажак авлодларга етказиш бўйича катта ишларни режа қиляпмиз. Элимиз суйган машҳур ҳофизимиз Шерали Жўраев, ўзбек эстрада санъати юлдузи Фаррух Зокировнинг алоҳида мактабларини ташкил этдик. Ушбу анъанани давом эттириб, фарғоналик устоз санъаткорларнинг ҳам маҳорат мактабларини очамиз. Бундан ташқари, маънавият ва маърифат, маданият ва санъат вакиллари билан катта мулоқот ўтказамиз. Ушбу мулоқотда соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, уларга қўшимча шароитлар яратиш бўйича янги ташаббусларни илгари сурамиз. Азиз дўстлар! Халқимизда “Тўйга тўёна билан” деган яхши гап бор. Фарғонага бу сафар ҳам янги-янги ташаббуслар, катта-катта лойиҳалар билан келдим. Мақсад – вилоят ривожини янги босқичга олиб чиқиш, уни барча соҳаларда намунали ҳудудга айлантиришдан иборат. Бугун очилаётган “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуаси шу йўлда, ҳеч шубҳасиз, янги даврни бошлаб беради. Миллий меъморчилик анъаналари асосида бунёд этилган, 35 гектар майдонни эгаллаган бетакрор мажмуа Ислом ҳуқуқшунослиги институти, мақом театри, очиқ амфитеатр, ўлкашунослик музейи, адиб ва санъаткорлар хиёбони, ҳунармандлар маркази, меҳмонхона ва сервис шохобчалари сингари кўплаб бино ва иншоотларни ўз ичига олади. Буларнинг барчаси, аввало, Марғиноний бобомизнинг бой илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш, ҳудуднинг қадимий ҳунармандчилик анъаналарини асраб-авайлаш, зиёрат туризмини ривожлантиришга хизмат қилади. Ишончим комил, Янги Ўзбекистон мўъжизалари қаторидан муносиб ўрин эгаллайдиган бу муҳташам обида Фарғона вилоятининг ташриф қоғозларидан бирига айланади. Бугун биз орзу қилаётган янги Бухорий, Термизий, Фарғоний, Хоразмий ва Марғинонийлар авлоди қаердан етишиб чиқади? Албатта, улар мана шундай маърифат, илм ва зиё масканларида тарбия топади. Шу маънода, сизлар билан бирга келажакка хизмат қиладиган жуда катта эзгу ишни амалга оширдик, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади. Биз ушбу мажмуани айнан Марғилон шаҳрида барпо этганимиз замирида жуда чуқур тарихий ва ҳаётий ҳақиқат мужассам. Бу табаррук шаҳар кўплаб илм ва маърифат эгаларини вояга етказган. Тарихий манбаларда айтилишича, мазкур қутлуғ маскан “Маърифат аҳлининг ватани” деган юксак шарафга сазовор бўлган. Биз ана шундай қудратли маънавий меросимизга таяниб, Марғилон, бутун Фарғона тарихининг шон-шараф китобига янги саҳифалар битмоқдамиз. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди. Фурсатдан фойдаланиб, мажмуани барпо этишда иштирок этган олим ва лойиҳачиларга, муҳандис ва қурувчиларга, ишчи ва хизматчиларга, ушбу олижаноб ишга ҳисса қўшган барча саховатли инсонларга самимий миннатдорлик изҳор этаман. Эзгу ишларимизда буюк аждодларимизнинг руҳлари ҳамиша қўллаб-қувватласин! Янги Ўзбекистон, Янги Фарғона равнақи ва шуҳрати янада зиёда бўлсин! Катта раҳмат сизларга, доимо соғ-омон бўлинглар!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Ҳакам: Ҳусановга қизил карточка кўрсатиш керак эди!

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Сити” футболчилари мусобақа пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна чемпионлик курашига қайтди.

"Реал" Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолиб бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Эрон Исроил билан алоқа қилганлиги учун юқори лавозимли амалдорни қатл қилди

Бу ҳақда Эроннинг расмий суд портали хабар бермоқда.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

“Катта жарималар бўлади”: Солиқ қўмитаси раиси умумий овқатланиш корхоналарини бизнесни бўлмасликка чақирди

Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Хосеп Гвардиола аввалроқ фаолиятининг қайсидир босқичида миллий терма жамоада ишлаш истаги борлигини айтган эди.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Арағчи нима сабабдан Покистонга ташриф буюрганини биласизми?

Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Эрон АҚШга янги таклиф юборди

Эроннинг янги таклифи - Ҳўрмуз бўғозини очиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш

«Реал» Мбаппе билан хайрлашадими?

Матбуотда Мадриднинг «Реал» клубидаги ички муҳит билан боғлиқ муаммолар ҳақида яна хабарлар пайдо бўлмоқда.

Исроил президенти коррупцияда айбланаётган бош вазир Бинямин Нетаняҳуни афв этишни рад этди

Доналд Трамп Нетаняҳу афв этилишини талаб қилмоқда. У Герцогни бу қарорга келмаётгани учун “ожиз" деб атаган.

Ангренда оғир ЙТҲ содир бўлди (видео)

26 апрель куни соат 23:10 да “А-373” йўлининг 93-км қисмида HOWO юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, 4 та автомобиль билан тўқнашган.

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Исроил Ливанда ҳужумларни кучайтирди: “Ҳизбуллоҳ” объектлари йўқ қилинмоқда

Исроил армияси Ливан жанубидаги амалиётларини давом эттириб, “Ҳизбуллоҳ” позицияларига навбатдаги зарбалар берди.

Словакия ЕИга қарши: Россия газига тақиқ устидан судга шикоят қилди

Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги маълум қилди.

Ҳиндистонда бортида 232 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Swiss Airlines авиакомпанияси воқеа ҳақида хабардорлигини, ҳозирда двигатель ишдан чиқиши ва ёнғин сабаблари текширилишини маълум қилди.

Москвада қор ёғиши оқибатида дарахтлар қулади, Внуковода эса рейслар бекор қилинди

Москва вилоятининг Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши оқибатида электр таъминоти қисман узилди.

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан дўконнинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Сув учун жанжал: Африкада 42 киши ҳалок бўлди

Бу ҳудудда сув, ер ва чорва моллари учун жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.

Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар қизларни Дубай шаҳрига олиб кетаётган аёл ушланди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Андижонда аттракцион қулаб, 7 киши жароҳатланди

Бироқ, тасдиқланмаган манбаларга кўра, ҳодиса натижасида камида 7 киши жароҳатланган.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Фуқаро ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВВ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Дональд Трампга суиқасд уюштирилди (видео)

Бу ҳақда C-SPAN хабар бермоқда.

Исроил зарбалари: Ливанда қарийб 2,5 минг киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони юқори бўлиб қолмоқда.

Ливанда кўчирилган аёллар уйларига қайтмоқда: “Ҳамма жойда вайронагарчиликни кўрдим”

2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.

АҚШда ўлим жазоси тикланди. Энди маҳкумлар отиб ўлдирилиши ҳам мумкин

Вазирлик энг оғир жиноятларни жиловлаш учун ушбу жазо туридан фаолроқ фойдаланишини билдирди.

Япониянинг Иватэ префектурасида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Ёнғин Оцути шаҳридаги аҳоли пунктларига яқинлашгани сабабли 1500 дан ортиқ хонадон ва 3233 нафар фуқарога эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берилди.

Сурхондарёдаги сув ҳавзаларидан бири нефтга ўхшаш модда билан ифлосланди

Айтилишича, сел оқими нефть сақланган сунъий омборга зарар етказган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Чирчиқда безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Маълум қилинишича, ДХХ ва ИИВ органлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган.