Англиянинг «Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати якунига етаётган ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлар номини эълон қилди. Қувонарлиси, номзодлар қаторидан ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олди.
Клуб расмий баёнотига кўра, апрель ойининг энг яхшиси бўлиш учун қуйидаги уч нафар футболчи кураш олиб боради:
Бернарду Силва
Абдуқодир Ҳусанов
Нико О’Райли
«Учала футболчи ҳам Премьер-лига ва Англия кубоги доирасидаги 5 та ўйинда қўлга киритилган ғалабаларга муносиб ҳисса қўшди», — дейилади клуб хабарида.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 22 ёшли ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов якунига етаётган ойни юқори нотада ўтказди. У жамоанинг 4 та ғалабали учрашувида майдонда тўлиқ ҳаракат қилиб, мудофаа чизиғининг ажралмас бўлагига айланганини исботлади. Айниқса, «Бёрнли»га қарши кечган баҳсда (1:0) кўрсатган ишончли ўйини эвазига учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» айни дамда Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашни давом эттириш билан бирга, Англия кубоги финалига ҳам йўл олишган. Ғолиб номи клуб расмий сайти ва ижтимоий тармоқларидаги овоз бериш жараёнидан сўнг эълон қилинади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.