Малида вазият кескинлашди: ҳужумлар, вазир ўлими ва янги фронтлар
Малида армия ва жиҳодчи гуруҳлар ўртасидаги жанглар яна авж олди. Ҳужумлар мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида, жумладан пойтахт Бамакода ҳам содир бўлди.
25 апрель куни “Жамаат Нусрат ал-Ислом вал-Муслимин” (JNIM) ва туарег исёнчи гуруҳи — Азавадни озод қилиш фронти (FLA) жангчилари давлат объектларига ҳужум қилди. Нишонлар орасида президент қароргоҳи, Мудофаа вазирлиги штаби ва Бамако халқаро аэропорти бор.
Ҳужум оқибатида Мали мудофаа вазири генерал Садио Камара ҳалок бўлди. Расмийларга кўра, портловчи модда ортилган автомобил унинг қароргоҳига кириб келган ва портлашдан сўнг у оғир яраланиб, шифохонада вафот этган. Мамлакатда икки кунлик мотам эълон қилинди.
Мали Қуролли кучлари ҳужумларни қайтарганини ва вазият назоратга олинганини билдирди. Армия маълумотига кўра, камида 80 нафар жангарчи йўқ қилинган.
Айни пайтда, Россия Мудофаа вазирлигига қарашли “Африка корпуси” ҳам мамлакатда фаолият юритмоқда. Улар ҳукумат қўшинларига ёрдам бераётгани маълум қилинди. Кўплаб манбаларга кўра, жангарилар сони минглаб кишиларни ташкил этган.
Халқаро ҳамжамият ҳодисаларни кескин қоралади. БМТ, Европа Иттифоқи ва Африка Иттифоқи Малидаги зўравонликлардан хавотир билдирди.
Шу билан бирга, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларини Малигa саёҳат қилмасликка чақирди.
