Мамлакат ҳукумати Қўшма Штатлар расмийлари томонидан хакерлик, жумладан COVID-19 га қарши вакциналар ва даволаш усулларига оид тиббий тадқиқотларни ўғирлашда айбланаётган Хитой фуқароси Сюй Цзэвэйни топширишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters манбаси хабар бермоқда.
Сюй 3 июл куни Миланда Вашингтон сўрови билан ҳибсга олинган эди. Қўшма Штатлар Адлия вазирлигининг даъво қилишича, у 2020–2021 йилларда Хитой ҳукумати топшириғига кўра АҚШ университетлари, иммунологлари ва вирусологларининг маълумотларини бузиб кирган кибержиноятчилар гуруҳи таркибида бўлган. Шунингдек, у минглаб компьютерларга кириб борган "Hafnium" кибержосус гуруҳига аъзоликда ҳам айбланяпти.
Хитой ТИВ ушбу қарорга қарши чиқиб, Қўшма Штатларни "сиёсий манипуляциялар орқали айбловларни тўқиб чиқаришда" айблади ва Италияни "хатосини тузатишга" ҳамда "АҚШ билан тил бириктирмасликка" чақирди.
Сюйнинг адвокати Энрико Жарда ўз мижозининг шахсини аниқлашда хатоликка йўл қўйилганини ва топширилиш бўйича ҳали расмий хабар олмаганини билдирди. Италия ҳукумати вакили эса ҳолат юзасидан изоҳ беришни рад этмоқда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.