📈 2023 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида ЎзРВБ фаол ривожланишда, Ўзбекистон молия секторидаги ролини мустаҳкамлашда ва бозорларининг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлашда давом этди.
✅Натижада, ЎзРВБда савдолар ҳажми сезиларли даражада ошиб, бозор иштирокчилари фаоллиги барқарор ўсиши кузатилди, бу эса, биржага бўлган ишонч ва унинг мавқеи янада мустаҳкамланишидан далолат беради.
🔝2023 йил январь-август ойларида ЎзРВБда савдоларнинг умумий ҳажми 677,91 трлн. сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилги кўрсаткичдан деярли 60 фоиз кўпдир.
🤥Бунда:
⏺43,73 фоиз – валюта бозорига;
⏺49,58 фоиз – пул бозорига;
⏺6,69 фоиз – қарз бозорига тўғри келди.
🪙 Ўтган 8 ой давомида ЎзРВБ хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш йўналишида фаол ишлар олиб борди. Келгусида бу ЎзРВБ бозорларига хорижий инвестицияларнинг катта оқими кириб келиши учун янги имкониятлар яратади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.