Жорий йилнинг 24 июнь куни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (FAO) конференсиясида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев нутқ сўзлади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Вазир бугунги кунда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида янгича институционал ислоҳотлар бошлангани, бу эса Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган мамлакатнинг беш йиллик тараққиёт стратегиясидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилаётганини таъкидлади.
Вазир дастлаб конференсияда бутун дунё эътиборини тортаётган муаммо — Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Албатта, бу масалани ҳал этишда ҳар бир давлатнинг ўзига хос ўрни борлиги, Ўзбекистон бу борада қўшни давлатлар билан яқин ҳамкорликни ўрнатиш орқали Марказий Осиё минтақасида савдо-сотиқ тартибларини соддалаштириш борасидаги кўплаб муаммоларни ечишга муваффақ бўлаётгани сезиларли натижаларни бермоқда.
Шунингдек, БМТ шафелигида Ўзбекистоннинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди ташкил этилгани эса кўплаб давлатлар бу жамғарма фаолиятини қўллаб-қувватламоқда.
Қайд этилганидек, яқинда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида аниқ вазифалар белгиланган бўлиб, айни пайтда мамлакатда ўзлаштириш имкони бўлган 1 миллион гектардан ортиқ майдон қайта фойдаланишига эришилади. Бу эса республикада амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлардан биридир. Шу боисдан Ўзбекистон бу борада ҳамкорлар билан ишлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш муҳим йўналишлардан бири бўлиб, бу борада Президент саъй-ҳаракатлари билан барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг қишлоқ хўжалигидаги ўрнини ошириш борасидаги ишларни кенгайтиришга кенг йўл берилмоқда.
Конференсияда маърузада баён этилган масалалар хорижлик мутахассислар томонидан қўллаб-қувватланди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.