Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги келгуси ҳамкорлик истиқболлари юзасидан қатор таклифларни илгари сурди

A A A
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги келгуси ҳамкорлик истиқболлари юзасидан қатор таклифларни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 14 сентябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон Президентининг Душанбега ташрифи Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди.

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Олий даражадаги келишувлар ижросининг амалий жиҳатларига, энг аввало, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бу борада қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият олиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Минтақавий ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган саммитда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТ Бош котибининг махсус вакили – Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзе ҳам қатнашди.

Кун тартибига мувофиқ, минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш, хавфсизлик соҳасидаги замонавий таҳдид ва хатарларга қарши чора кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз нутқида минтақа мамлакатлари ўртасида ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

– Умумий саъй-ҳаракатларимиз туфайли ҳаётий муҳим масалаларни ҳал этиш ва ҳамкорлигимизни сифат жиҳатидан янги мазмун билан тўлдириш борасида жиддий олдинга силжишга эришдик. Бизнинг сиёсий мулоқотларимиз ва парламентлараро алмашувлар доимий тус олмоқда. Мулоқот ва ҳамкорлик учун турли платформалар ишга туширилди, – деди давлатимиз раҳбари.

Марказий Осиёда барқарорлик ва бирдамлик мустаҳкамланаётгани асосий натижа сифатида қайд этилди. Минтақамиз иқтисодий ўсиш ва инвестицион фаоллик марказларидан бирига айланмоқда, Ғарбни Шарқ ва Шимолни Жануб билан боғлайдиган транспорт хаби бўлишдек тарихий вазифани яна ўз зиммасига олмоқда.

Глобал жараёнларнинг минтақанинг барқарор ривожланишига таъсири чуқур таҳлил қилиниб, бундай хавф-хатарларга самарали қарши туриш имконияти кўп қиррали шерикликни чуқурлаштиришга қаратилган қўшма саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга боғлиқлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлиги истиқболлари бўйича қатор таклифларни билдирди.

– Савдо-иқтисодий ҳамкорлик минтақавий шериклик ва интеграциянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир. Биз ушбу йўналишда минтақа мамлакатлари билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун Ўзбекистонда барча зарур шарт-шароитларни яратмоқдамиз, – деди мамлакатимиз етакчиси.

Товар айланмаси ҳажмини ошириш мақсадида истисно ва чекловларсиз тўлақонли эркин савдо зоналарини тезроқ шакллантириш таклиф қилинди.

Шу муносабат билан минтақада барқарор савдо-логистика занжирларини шакллантириш, чегараолди ҳудудларида савдо ва кооперация марказларини очиш ва кенгайтириш, ўзаро савдо бўйича қонунчиликни уйғунлаштириш ва бу борадаги тўсиқларни бартараф этиш, божхона маъмурчилиги, санитар ва фитосанитар назорати, товарларнинг қаердан олиб келинаётганини сертификатлаш бўйича ягона электрон платформалар яратиш, минтақавий электрон савдо майдонини ишга туширишни кўзда тутадиган комплекс минтақавий дастурни қабул қилиш зарур.

Минтақа мамлакатлари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришга тўхталар экан, Ўзбекистон Президенти енгил автомобиллар, маиший техника, тўқимачилик маҳсулотлари ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озарбайжон билан чегараолди ҳудудлари кооперациясини муваффақиятли шерикликка мисол сифатида қайд этди.

Учинчи давлатларга экспорт қилишни кўзлаган ҳолда минерал ўғитлар, полимерлар, металлдан тайёр буюмлар, тайёр тўқимачилик ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича истиқболли йўналишлар бўлиши мумкин.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларга тизимли тус бериш учун Марказий Осиё мамлакатларининг узоқ истиқболга мўлжалланган саноат кооперациясини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Асосий ташқи бозорлардан жўғрофий жиҳатдан узоқлигини ҳисобга олганда, мамлакатларимизда юкларни ташиш учун кетадиган харажатлар улуши товарларнинг сўнгги қийматига нисбатан 50 фоизгача етаётгани таъкидланди. Айни вақтда дунёдаги ўртача кўрсаткич 11 фоиздан ошмайди. Натижада иқтисодиётимиз ривожланган давлатлардагидан кўра 2-3 марта кўп транспорт харажатини кўтаришга мажбур бўлмоқда.

Мамлакатларимизнинг транспорт соҳасидаги салоҳиятини янада ошириш мақсадида тармоқ вазирлари учрашувлари доирасида Марказий Осиёда Транспорт ва транзит ҳақидаги битимни ишлаб чиқиш, бизнес учун қулай бўлган оралиқ тарифларни қўллаган ҳолда, Хитой, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига чиқиш учун самарали транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича аниқ механизмларни шакллантириш таклиф қилинди.

Бундан ташқари, Транспорт хизматлари бозорини либераллаштириш ва рухсат этишга доир тартиб-таомилларни оптималлаштириш чора-тадбирлари дастурини тайёрлаш ҳамда Халқаро ташувларнинг интеграциялашган рақамли платформасини яратиш масаласини кўриб чиқиш таклифи илгари сурилди.

– Афсуски, минтақада энергетика инфратузилмаларини ривожлантириш суръатлари саноатлаштириш ва урбанизация жараёнлари, шунингдек, демографик ўсишдан орқада қолмоқда. Бугунги кунда бу мамлакатларимизнинг узоқ муддатли барқарор ривожланиши йўлидаги жиддий таҳдиддир, – дея энергетик хавфсизликни таъминлашдаги муаммоларга эътибор қаратди давлатимиз раҳбари.

Тармоқ вазирликлари ва миллий компанияларимизнинг геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли конларни ўзлаштириш, энергия ресурсларини сақлаш ва етказиб бериш бўйича мавжуд инфратузилмаларни кенгайтириш ва замонавий инфратузилмаларни яратиш соҳасидаги ҳамкорлигини янада кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, электр энергиясини етказиб бериш учун янги магистрал тармоқларни барпо этиш ҳамкорлигимизнинг муҳим йўналишига айланиши лозим.

Шу билан бирга, энергия манбаларини диверсификация қилмасдан, муқобил энергетика соҳасига инвестиция ва технологияларни жалб этмасдан ва “яшил” водородни ишлаб чиқаришни йўлга қўймасдан туриб, минтақани барқарор ривожлантириш мумкин эмаслиги таъкидланди.

Ўзбекистон Президенти томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги заиф нуқталар кўрсатиб ўтилди. Булар – аграр секторнинг илмий-технологик жиҳатдан етарлича ривожланмагани, сув ресурслари борасидаги ўткир тақчиллик, қўшимча қиймат яратишнинг узоқ ва самарасиз занжирлари, иқлим инқирози ва логистикадаги узилишлар олдидаги беқарорлик, соғлом овқатланиш масалалари.

Бу соҳада саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти кўмагида минтақавий Шериклик дастурини тайёрлаш муҳим. Зеро, мамлакатларимиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан нафақат минтақанинг ички бозоридаги мавжуд эҳтиёжларни тўлиқ қоплаш, балки уларни экспорт қилишдек муҳим имкониятга ҳам эгадир.

– Иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш минтақанинг барқарор ривожланишини таъминлашнинг энг муҳим омилига айланмоқда. Шу муносабат билан, келгуси йил баҳор фаслида Самарқандда Марказий Осиёдаги иқлим ўзгаришларига бағишланган халқаро форум ўтказмоқчимиз, – деб, давлатимиз раҳбари минтақа мамлакатлари делегацияларини ушбу форумга таклиф этди.

Иқлим барқарорлигини ва “яшил” тараққиётни таъминлашга амалий ҳисса қўшиш мақсадида Иқлим ўзгаришларига мослашиш масалалари бўйича минтақавий стратегияни қабул қилиш ташаббуси билдирилди.

Минтақанинг иқлимга оид ягона кун тартибини шакллантириш ва биргаликда таъсирчан чора-тадбирларни қабул қилиш учун биз экология вазирлари даражасида “Иқлим бўйича Марказий Осиё мулоқоти” кўп томонлама платформасини таъсис этиш таклиф қилинди.

– Умумий тарих, урф-одат, маданият ва қадриятларга – Марказий Осиёнинг ноёб цивилизацияси муштараклиги ва ранг-баранглигига асосланган маданий-гуманитар ҳамкорлик бизнинг энг муҳим анъанавий устувор йўналишимиздир, – деди Ўзбекистон етакчиси.

Бу йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида Марказий Осиё мамлакатларининг маданий-гуманитар ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича Ҳаракатлар режасини қабул қилиш таклиф этилди.

Айни вақтда бизнинг ноёб маданий-тарихий ва маънавий меросимизни халқаро майдонда кенг тарғиб этишда оммавий ахборот воситалари ва ноҳукумат ташкилотлар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фаол фойдаланиш зарур.

Умумий минтақавий контентни шакллантириш учун олимлар ва кенг жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда “Марказий Осиё тарихи ва маданияти: ягона ўтмиш ва умумий келажак” халқаро медиа платформасини яратиш бу йўналишдаги амалий қадам бўлади.

Марказий Осиё давлатларининг ёшларга оид сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди.

– Ёшларнинг билим ва малакасини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш, уларни етук малакали кадрлар қилиб тайёрлаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида шу йўналишдаги халқаро ташкилотлар иштирокида Марказий Осиё ёшлари имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш марказини ташкил этишни таклиф этамиз. Шунингдек, мамлакатларимиздаги истеъдодли ёшлар учун илм-фан ва таълим соҳасида Ал-Хоразмий, Форобий, Жомий, Махтумқули, Чингиз Айтматов каби Марказий Осиё минтақасидан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар, аллома ва файласуфлар номидаги минтақавий грант ва стипендиялар таъсис этиш муҳим, деб ҳисоблаймиз, – деди Ўзбекистон Президенти.

Хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш муҳим йўналишлардан бири сифатида қайд этилди. Хавфсизлик масалалари бўйича давлатларимизнинг Хавфсизлик кенгашлари котиблари томонидан мувофиқлаштириб бориладиган мунтазам йиғилишларни ўтказиш ҳақидаги таклиф қўллаб-қувватланди.

Марказий Осиё мамлакатлари чегараларини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича Давлатлараро дастурни ишлаб чиқиш ҳамда Фавқулодда вазиятлар юзасидан прогнозлар қилиш, уларнинг олдини олиш, барвақт огоҳлантириш ва уларга биргаликда қарши туриш борасида Минтақавий тизимни шакллантириш ташаббуси илгари сурилди.

Марказий Осиёдаги хавфсизлик ва барқарорликка бевосита таъсир кўрсатадиган энг асосий омиллардан бири Афғонистондаги вазиятдир.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон бундан буён ҳам афғон халқига зарур ёрдам кўрсатади, шу мақсадда Термиздаги халқаро хабни гуманитар кўмак учун тақдим қилади, афғон фуқароларини махсус ташкил этилган таълим марказида ўқитишни давом эттиради.

Трансафғон темир йўлини барпо этиш лойиҳасини илгари суриш билан бирга Афғонистоннинг ички транспорт йўлларини тиклаш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, афғон томони билан чегаралар хавфсизлиги, сувдан фойдаланиш ва савдо-сотиқни ривожлантириш масалалари бўйича мулоқот муҳим экани кўрсатиб ўтилди.

Сўзининг якунида Президентимиз Маслаҳат учрашувлари ишлари бўйича Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгашини таъсис этиш таклифини қўллаб-қувватлади ҳамда Марказий Осиё давлатлари иқтисодий кенгашини ташкил этишни таклиф қилди.

Ўзбекистон раҳбари учрашув натижалари мамлакатларимиз ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга, кенг миқёсдаги минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Саммитда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарлари сўзга чиқди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби саммит иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.

Тадбир якунида қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди: Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнот, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ёшларга оид сиёсатнинг умумий йўналишлари тўғрисида битим, Марказий Осиёда ерусти транспортининг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисида битим, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ишлари бўйича Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши тўғрисида низом, 2022-2025 йилларда Марказий Осиёда саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш учун “йўл харитаси”.

Шундан сўнг Душанбе шаҳридаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида расмий тадбирлар, концерт ҳамда минтақа мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамда фахрий меҳмон – Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий нишони билан тақдирлаш маросимида иштирок этдилар.

Фахрий нишон 2021 йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашувида таъсис этилган бўлиб, у билан минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида ҳисса қўшган шахслар мукофотланади.

Сўнг етакчилар “Кўҳи Борбад” саройида мамлакатларимиз санъат усталари иштирокидаги “Дўстлик оқшоми” концерт дастурини биргаликда томоша қилдилар.

Фольклор-этнографик жамоалар ва эстрада артистларининг чиқишлари, миллий қўшиқ ва рақслар халқларимиз қардошлиги ҳамда маданий муштараклигининг ёрқин ифодаси бўлди.

Тадбирлар дастури “ЭКСПО Марказий Осиё 2023” кўргазмасига ташриф билан давом этди. У ерда Президентларга минтақада ишлаб чиқарилаётган асосий турдаги маҳсулотлар намойиш этилди.

«Made in Uzbekistan» бўлимида юртимиз заргарлик, тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари саноати, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги ва туризм тармоқлари салоҳияти акс этган.

Кўргазмадан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон маҳсулотлари ҳам жой олган. Экспозициянинг умумий майдони 1800 квадрат метрдан ортиқ.

Танишув якунида давлат раҳбарлари мутасаддиларга ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш юзасидан аниқ топшириқлар бердилар.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасидаги концерт, Хотин-қизлар мулоқоти учрашуви, иқтисодий форум, маҳсулотлар кўргазмаси, транспорт вазирлари учрашуви, ректор ва олимлар форуми ҳамда шу кунларда Душанбеда ўтаётган бошқа маданий-гуманитар тадбирлар Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган саммит сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга амалий ташрифи давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас

Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.

Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild

Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"

Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.

F-35 энди яширина олмайди! Россия ва Хитой радарлари америкалик қирувчиларни аниқлаяпти

Россия ва Хитой радарлари Американинг F-35 қирувчи самолётларини аниқлаши ва кузатиши мумкин, деб ёзади The National Interest.

Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда

Россия Севастополдаги ҳарбий базадан ҳарбий техникани оммавий равишда олиб чиқиб кетмоқда, чунки у фронтда тақчил, деб хабар берди "АТЕШ".

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган "Хоразм снаряд портлабди" деган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди. Қурбон бор

Манбага кўра, снарядлар Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳарбий хизматчилардан сотиб олинган.

Россиядан қаттиқ огоҳлантириш: “Дронлар учун жавоб берасизлар!”

Россия сўнгги уч кун давомида Украина томонидан амалга оширилган дронлар ҳужумига "муносиб жавоб" беришини маълум қилди.

"Учбурчак уруш": Россиянинг янги жанговар услуби очиқланди

Россия армияси фронтда "уч томонлама бўғиш" тактикасини кенг қўллашни бошлади.

Даҳшат: она ўз қизини ўлдириш учун 100 минг рубль эвазига киллер ёллади

Бу ҳақда Life.ru нашри ШОТ Телеграм-каналига таяниб хабар берди.

Самарқандда дала ҳовлида боқилаётган шер боласи аниқланди

Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Бухородаги заправкада ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин ўчиришга ҳаракат қилган фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилган.

Лавров: Россия Украинадаги русийзабонларни Зеленский "хунта"сидан озод қилади!

Россия бутун Украинани, айниқса, рус тилли аҳолини Зеленский "хунта"сидан "озод қилиш" ниятида эканлигини Лавров маълум қилди.

Дунёда Россия қуролларига қизиқиш ортиб бормоқда — Путин

"Ўзимизга керакли ҳамда экспорт потенциалига эга бўлган истиқболли ҳарбий маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратиш керак".

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Очлик, бомбардимон ва ўлим: Ғазода инсоният ҳалок бўлмоқда

Ғазо шимолида жойлашган турар-жой биносига Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар туфайли 45 киши ҳалок бўлди

Уттар-Прадеш ҳукумати жабрланганларга молиявий ёрдам кўрсатишини эълон қилди.

АҚШ 75 ёшли жиноятчини қатл қилди

АҚШ 1989 йилда оиласини пичоқлаб ўлдирган, аммо охиригача айбини тан олмаётган 75 ёшли жиноятчини қатл қилди.

Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар муштлашди

Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган.

Сан-Диегодаги самолёт ҳалокати натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Эддининг айтишича, самолётнинг қулашига тонгда бу ҳудудда кузатилган қуюқ туман сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Эрон Озарбайжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни ўлимга ҳукм қилди

Маҳкумнинг исми ошкор этилмади. ОАВ хабарига кўра, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг аниқ ҳолатлар кўрсатилмаган ҳолда ижро этилган.

Тошкент вилоятида битирувчилар “сўнгги қўнғироқ” учун пул ўғирлади

Ангренда 15–17 ёшдаги тўрт нафар мактаб ўқувчиси “Damas” автомашинасидан 11 миллион сўмни ўғирлади

Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси қамалди

Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Андижондаги мактабда 10 синф ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчисига мушт туширди

Ўқувчи ўзини ўқитувчи ҳақорат қилгани ва шапалоқ туширганини, шундан сўнг ўзини ҳимоя қилганини айтган.

Оқ уй Эронни ядровий файл ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.

Линколннинг қонга бўялган қўлқоплари аукционда 1,5 миллион долларга сотилди

Бу ҳақда Freeman's-Hindman ауксион уйи хабар берди.

Агар санкциялар бекор қилинса, Эрон ядровий фаолиятини назорат қилишга рухсат беради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи СНН телеканалида маълум қилди.

АҚШДА ҳар бешинчи бола семириб кетган

Бу ҳақда Америка президенти Доналд Трамп Оқ уйда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.

Тактик ядро қуроли: Россия МиГ ва Су самолётларига янги ракета ўрнатмоқда

Россия тактик ядро зарядли янги бошқариладиган авиация ракетасини жорий этмоқда

АҚШДА ҳар бешинчи бола семириб кетган

Бу ҳақда Америка президенти Доналд Трамп Оқ уйда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.

Тактик ядро қуроли: Россия МиГ ва Су самолётларига янги ракета ўрнатмоқда

Россия тактик ядро зарядли янги бошқариладиган авиация ракетасини жорий этмоқда

Босиб олинган Ғарбий Соҳилда бир нечта кўчманчилар ҳужумлари ҳақида хабар берилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳил ва босиб олинган Шарқий Қуддусда кеча ва бугун кўчманчилар ҳужумлари авж олди:

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Дунё бўйлаб ўғирланган iPhone'лар айнан бир жойда тўпланади

Financial Times таҳририяти дунё бўйлаб iPhone'лар ўғирланишига оид йирик журналистик суриштирувни эълон қилди.

Фирибгар келиннинг сири фош бўлди

Фирибгар келиннинг сири фош бўлди

Шимолий Корея Япония денгизи томон қанотли ракеталарини учирди

Ҳозирда снарядлар денгизга тушгани тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистонда экологик ва атроф-муҳит бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази ташкил этилади

Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.

Қамчиқда Cobalt хандаққа тушиб кетди

Автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган.

​​​​​​​АҚШда Исроил элчихонасининг икки ходими ўлдирилди

Гумонланувчи қўлга олинган.

Тожикистонда 2 ёшли бола боғчада каравотга осилиб қолиб, вафот этди

Маълумотларга кўра, лоқайдликка йўл қўйган 29 ёшли ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган шахснинг қариндошига 100 млн. сўм зарар ундирилди

Жумладан, қарздорга ижро ҳужжати мазмуни тушунтирилиб, унинг талабини бажармаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилган.

Марко Рубио: "Биз Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажми ошишини кутяпмиз"

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил томони билан Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.

Покистонда террорчи мактаб автобусини портлатиб юборди

Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Байден ҳақида даҳшатли даъво: “Умри 1,5 йилдан кўп қолмаган”

Саратоннинг тезкор шакли ташхиси қўйилган Байденнинг умри 12 ойдан 18 ойгача қолган бўлиши мумкин.

Қизлар армияда хизмат қилмаган йигитларга турмушга чиқмаслиги керак

Қирғизистонлик депутат Надира Нарматова парламент йиғилишида шундай фикр билдирди.

Сурхондарёда фуқаролар қовундан заҳарланаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентда фастфуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаги кесиб ташланди

Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .