Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзолар сони 1959 тага етказилди

A A A
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзолар сони 1959 тага етказилди

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзолар сони 1959 тага етказилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари Сайёра Асранова маълум қилди.

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда фаолият олиб бораётган 147 та нодавлат нотижорат ташкилотига ҳудудлардаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи”га жойлаштириш бўйича тавсияномалар берилди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда Фарғона ва Наманган вилоятларидаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи”да 2 та Ахборот-ресурс маркази ташкил этилди.

“Мадад” ННТ билан ҳамкорликда нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳуқуқий кўмак ва консультатив маслаҳатлар бериш учун “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ташкил этиб келмоқда. Ўтган биринчи чорак давомида Республикамиз бўйлаб 23 та ана шундай тадбирлар ташкил этилди. Унда 197 та ННТ вакилларидан келган мурожаатларга жавоб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!