Ўзбекистон Миллий университети талабаларида коронавирус аниқланди. Ётоқхона карантинга олинди
Жорий йил 19 апрел санасидан Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Миллий университетининг 4-ётоқхонасида яшовчи талабаларда коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли ушбу ётоқхона 14 кунга карантинга ёпилди.
Шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясининг 5-ётоқхонасида истиқомат қилувчи талабаларда ҳам касаллик кузатилганлиги сабабли ётоқхона 2 ҳафталик карантинга ёпилди.
Шу муносабат билан мазкур таълим муассасаларига тегишли ушбу турар жойларда яшайдиган талабалар таълимни масофавий шаклда давом эттиради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).