Ўзбекистон Кобулдаги мактабда содир этилган террорчилик хуружини қоралади

Ўзбекистон Кобулдаги мактабда содир этилган террорчилик хуружини қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон пойтахтида содир этилган зўравонлик ҳаракатларининг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирди.

“Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган қабиҳ террорчилик хуружи оқибатида ўнлаб инсонлар, асосан, қизлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик, - деб таъкидланган ТИВ баёнотида. - Яна рўй берган зўравонлик ҳаракатларни кескин қоралаган ҳолда, мазкур ёвуз ва ғайриинсоний хуруж ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирамиз”.

Баёнотда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетиши тилаб қолинган.

Афғонистон пойтахтида 30 сентябр, жума куни худкуш-террорчи таълим муассасасига ҳужум уюштирди. Оқибатда камида 19 киши ҳалок бўлди, яна 27 киши яраланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!