"Ўзбеккино" МА атрофида бўлаётган оммавий ахборот воситаларидаги муҳокамаларга Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси мораторий эълон қилишни таклиф қилади.
Сўнгги кунларда бир гуруҳ киночиларнинг "Ўзбеккино" МА раҳбарига нисбатан Бош вазирга йўллаган шикоят хати ижтимоий тармоқларда кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди ва бу жараён давом этмоқда. Кўплаб Уюшма аъзолари ижодкорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтайи назаридан Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасига мурожаат қилишди. Уюшма Бошқаруви мазкур масала бўйича муҳокамада қатнашаётган жамоатчиликни босиқликка чақиради. Юртимизда ва бутун дунёдаги пандемия сабаб карантин ҳолати бўлганлиги учун мавзуга мораторий (вақтинча чеклаш) эълон қилишни таклиф қилади. Карантин чеклови тўхтатилганидан кейин нафақат шикоят хати, балки ўзбек киносидаги муаммолар юзасидан Уюшманинг умумий конференцияси чақирилади.
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси яна шуни маълум қиладики, Ўзбеккино МА раҳбари фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига қилинган шикоят арзномасига хулоса билдирилгунига қадар ҳамда Агентлик раҳбарининг мавжуд ҳолат бўйича баёноти берилгунича, шунингдек, айни пайтдаги карантин вазиятини инобатга олган ҳолда барчадан одоб-аҳлоқ меъёрларига амал қилишни сўрайди. Уюшма шикоят хатига имзо чеккан 109 нафар киноижодкорнинг ихтиёрини белгиламайди ва ўз аъзолари манфаатини доимий равишда ҳимоя қилади. Айрим кимсалардан "андишанинг отини қўрқоқ қўймасликларини" сўрардик.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.