«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 4 та самолётни сотувга қўйди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 4 та самолётни сотувга қўйди

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси айрим ҳаво кемаларини сотишини эълон қилди.

Хусусийлаштириш дастурига кўра, Boeing компаниясининг 4 та самолёти сотувга қўйилган.

Жумладан:

Boeing 757 (UK 75701), 1999 йили ишлаб чиқарилган;

Boeing 757 (UK 75702), 1999 йили ишлаб чиқарилган;

Boeing 767 (UK 67007), 2003 йили ишлаб чиқарилган;

Boeing 767 (UK 67008), 2004 йили ишлаб чиқарилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан бу жараёнларни ташкиллаштириш учун Буюк Британиянинг ACC Aviation компанияси маслаҳатчи сифатида жалб қилинган. У ҳаво кемаларининг техник ҳолати, бозордаги талаб ва таклиф асосида сотиш механизми бўйича таҳлил ўтказган.

2023 йил 21 январ ҳолатига «Uzbekistan Airways» авиапаркида 37 та самолёт қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!