Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийи: Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик

Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийи: Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Эронга қарши ўйиндан аввал матбуот анжуманида иштирок этди.

– Ростини айтсам, Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик. Чунки кечаги учрашувдан сўнг бунга етарли вақтимиз бўлгани йўқ. Бироқ рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз.

Уларни қандай мағлуб этиш мумкин? Эронлик ўйинчиларнинг даражаси жуда юқори ва бу жамоани тўхтатиш жуда қийин. Ўйлашимча, битта учрашувда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Биз ўз мақсадимизга эриша оламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!