Ўзбекистон фуқароси Тожикистонда даҳшатли ЙТҲ содир қилди

Ўзбекистон фуқароси Тожикистонда даҳшатли ЙТҲ содир қилди

18 март куни соат тахминан 1:00 да Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ЙТҲ содир бўлди, оқибатда ҳайдовчи – Ўзбекистон фуқароси вафот этди.

Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳар бошқармаси маълумотларига кўра, «Мерседес-Бенц» русумли автомашина ҳайдовчиси (давлат рақами 002КК03), 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Исроилов Асадбек Исмоилўғли катта тезликда «Зафар» маҳалласидан Исмоил Сомоний хиёбони томон ҳаракатланган.

«Н.Маҳсум кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётганида йўлда бошқарувни йўқотиб, темир панжарага бориб урилган», дейилади вазирлик хабарида.

Пойтахт Ички ишлар вазирлигининг қайд этишича, тезлик шунчалик юқори бўлганки, зарбадан автомобил икки қисмга бўлинган, кейин эса орқа қисми ёниб кетган.

«Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди», дейилади ИИВ хабарида.

Ҳодиса бўйича тергов ҳаракатлари бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!