Ўзбекистон делегацияси МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг 17-йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг 17-йиғилишида иштирок этди

2021 йил 19 июль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг (Кенгаш) видеоалоқа шаклида ташкил этилган 17-йиғилишида иштирок этди.
Мазкур йиғилишда Кенгашга аъзо давлатлар (Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) делегациялари, МДҲ Ижроия қўмитаси ва МДҲнинг соҳавий ҳамкорлик органлари (Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгаши, Аксилтеррор маркази, Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли турдаги жиноятчиликка қарши курашишни мувофиқлаштириш бюроси, Солиққа оид (молиявий) тергов органлари раҳбарлари мувофиқлаштирувчи кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш давлатлараро кенгаши) ҳамда Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни Кенгаш раиси Ю.А.Чиханчин (Россия Федерацияси) олиб борди.

Кун тартибига мувофиқ, делегациялар томонидан Евроосиё минтақасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш (ЖДЛ ва ТМҚК) билан боғлиқ муҳим масалалар, шунингдек мазкур соҳадаги миллий тизимларни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан чоралар муҳокама қилинди.


Жумладан, иштирокчилар МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик дастурларининг ижро этилиши жараёнларини кўриб чиқдилар, миллий даражаларда ЖДЛ ва ТМҚК соҳасида чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тажриба алмашдилар, шунингдек фаолиятнинг долзарб йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқдилар.

Шунингдек, мазкур йиғилиш доирасида, делегациялар томонидан Кенгашнинг ишчи гуруҳлари фаолияти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг бу каби халқаро тадбирларда иштирок этиши жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги миллий тизим салоҳиятини ошишига, халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг кучайишига хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!