Ўзбeкистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

A A A
Ўзбeкистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

19 ноябрь куни 150 мингдан зиёд ўзбекистонликлар “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақасида иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг 16 шаҳрида Марказий Осиёдаги энг кенг кўламли спорт тадбирларидан бири ташкил этилди.

Байроқ кунига бағишланган “Янги Нафас” ватанпарварлик руҳидаги оммавий югуриш мусобақаси Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Хива, Нукус ва Тошкент шаҳарларининг яшовчиларини бирлаштирди.

Пойтахтимизда ушбу спорт тадбири шаҳарнинг энг маркази – «Ҳумо Арена» спорт мажмуасининг майдонида бўлиб ўтди, унда 8 мингга яқин иштирокчи 3 ва 10 км масофаларга югуриш бўйича беллашиш учун йиғилди. Бошқа шаҳарларда "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақаси умумий 3 км масофага ташкил этилди.

Мусобақанинг очилишида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукханов қутлов нутқи билан сўзга чиқдилар.

«Давлат байроғи қабул қилинган кунни нишонлаш – бу биз нафақат муҳим давлат санасига ҳурмат билдирадиган кун, балки мамлакатимиз ва юртдошларимиз томонидан жорий йилда эришилган муайян натижалар ва ютуқларга назар ташлаш имкониятидир, – деб таъкидлади Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари Андрей Абдувалиев, - Бугунги кунда профессионал спорт жадал суратларда ривожланиб бораётгани спортчиларимизнинг йирик халқаро мусобақаларда, шу жумладан, 2022 йилда Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида эришган юксак натижаларидан далолатдир. Спорт марафонлари, оммавий югуриш мусобақалари, ҳаваскор мусобақаларининг ташкилотчилари туфайли аҳолининг оммавий спортга қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Бундай тадбирлар ёш авлодга рағбат сифатида хизмат қилиб, юртимизнинг каттаю кичик шаҳарларида фуқароларни бирдамлик, дўстлик ва ватанпарварлик ғоялари йўлида жипслаштиради».

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг курсантлари иштирокида оммавий югуриш мусобақасининг старт ва финиш майдонига Давлат байроғининг тантанали равишда кўтариб олиб чиқилиши умумхалқ байрамига ўзгача руҳ бахш этди. Бошқа шаҳарларда ҳам байроқлар билан турли юришлар ва мавзуга доир флешмоблар ташкил этилди. Тадбирнинг Спорт ТВ телеканалида вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидан уланишлар билан тадбирнинг жонли эфири ташкил этилди.

1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон миллий байроғининг мақоми белгиланди ва жаҳон харитасида янги мустақил давлат рамзи сифатида мустаҳкамланди. Бугунги кунда мустақил Ўзбекистон байроғи остида илм-фан, ахборот технологиялари, маданият, санъат, катта ва оммавий спорт каби турли жабҳаларда юксак марраларни қўлга киритаётган, ҳамда мамлакатнинг тараққиёти ва фаровонлигига салмоқли ҳисса қўшаётган бутун бир авлод вояга етди.

Мустақил Ўзбекистоннинг ана шундай вакилларидан бири 10 000 м ва ярим марафон масофасида Ўзбекистоннинг иккита миллий рекордининг муаллифи Ситора Ҳамидовадир. У Термиздаги "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақасига қўшилди.

«Бундан бир ҳафта олдин минтақамизнинг энг кучли спортчилари ўртасида Дубайда бўлиб ўтган биринчи Осиё ярим марафонида қатнашиш шарафига муяссар бўлдим ва у ерда иккинчи ўринни эгаллаб, юртим байроғини ҳаяжон билан баланд кўтардим, – деди спортчи. Бугун эса мен учун ушбу муҳим байрам – Байроқ кунини ўз она шаҳримда, оилам ва дўстларим даврасида байрамона спорт муҳитида баҳам кўрмоқдаман. Мамлакатим менга ҳаётий фаолиятим – енгил атлетикага йўлни очди ва минглаб бошқа ёш ва истеъдодли ёшларга йўл очмоқда».

Таъкидлаш жоизки, кенг кўламли спорт тадбирини ташкил этиш учун республика бўйлаб 450 дан ортиқ волонтёрлар жалб этилган. Ташкилотчилар томонидан ҳакамлар ва мураббийлар учун ўқув машғулотлари ўтказилди, Қарши, Наманган ва Нукус шаҳарларида матбуот анжуманлари ташкил этилди. Ёш авлод тарбияси "Янги Нафас" ҳаракатининг муҳим йўналишидир. Байрамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида Ўзбекистоннинг 211 та олий таълим муассасаларидан 50 мингдан ортиқ талаба фаол иштирок этди.

Байроқ кунини нишонлашга қўшни давлатлардан ҳам югурувчилар қўшилди. Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг ташаббуси билан 2023 йилда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси халқаро мақомга эга бўлди ва World Atletic енгил атлетика федерациялари Халқаро ассоциациясининг амалдаги қоидаларига мувофиқ ўтказилмоқда. Бунинг натижасида спорт мусобақасига Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан спортчилар ва югуриш клублари аъзолари таклиф қилинмоқда.

Тошкентда 3 км масофада ғолибликни аёллар орасида Анастасия Силченкова, эркаклар орасида Хасан Мирсоатов қўлга киритди. 10 км масофага югуришда эса – Марина Хмелевская ва Нодирбек Муталипов ғалабага эришди.

Ўзбeкистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ўзбeкистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ўзбeкистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ўзбeкистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ўзбeкистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ўзбeкистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасининг ташкилотчилари сифатида: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Асака банк» АТВ, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва срорт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилади?

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган ўйин Zo'r TV телеканали орқали жонли трансляция қилинади.

Эрон АҚШнинг USS Tripoli ҳужум кемасига ҳужум қилдими?

Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлигининг ижтимоий тармоқ саҳифаси эълон қилинган баёнотида айтилган.

Мужтабо Хоминаий ҳушсиз ҳолатда ва Эронни бошқара олмайди

Нашрнинг ёзишича, бу АҚШ ва Исроил ҳарбий операцияси бошлангандан бери Хоминаийнинг қаерда эканлиги ҳақидаги биринчи очиқланган маълумотдир.

Эрон ракеталарининг Исроилга зарба бериш самарадорлиги кескин ошди

JP Morgan ва Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, бу 3 фоиздан 27 фоизгача кўтарилган.

Йенс Столтенбергни "сотқинликда" айблашди

Китоб тахминан ярим йил аввал нашр этилган бўлса-да, Ойдсалунинг танқидий чиқиши айнан ҳозир пайдо бўлгани эътиборни тортди.

Рубио АҚШ ва Эрон музокараларидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ ўз фуқароларини уйда қолишга чақирди

Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.

Трамп: соат 20:00 — ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин

Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.

АҚШ–Эрон музокараларидаги асосий муаммо — ишончсизлик

Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.

Буюк Британия Трампнинг Эрон бўйича таҳдидларидан хавотирда

Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди.

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Теҳрон Трамп таҳдидидан сўнг Вашингтон билан тўғридан-тўғри алоқаларни тўхтатди

The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.