АҚШ ҳарбий вазири Пит Хегсет сешанба куни АҚШ ҳарбий операция бошланганидан бери Эронга қарши энг кучли ҳаво ҳужумларини амалга оширишини ваъда қилди.
Хегсет бу ҳақда Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Бугун АҚШ президентининг кўрсатмаси билан Яқин Шарқда операция бошланганидан бери энг кўп ҳаво ҳужумлари бўлади ва эртага бугунгидан ҳам кўпроқ", деди Пентагон раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Америка қўшинлари мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш ва белгиланган вазифани бажариш учун исталган жойга, исталган вақтда боришга тайёр.
"Шунда Эроннинг танлови бўлади. Ақлли танланг, чунки президент Трамп бизнесни англатади. Биз аниқ ҳаракат қиламиз. Биз осмонни назорат қиламиз", деб таъкидлади Хегсет.
Ушбу матбуот анжуманида Трамп аввалроқ агар Теҳрон ўша вақтга қадар Ҳормуз бўғозини очмаса, АҚШ сешанбадан чоршанбагача Эронни бутунлай йўқ қилиши мумкинлигини айтган эди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.