Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси таҳлил қилинди

A A A
Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси таҳлил қилинди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражасини таҳлил қилди.

Мазкур тадқиқотда Херфиндал-Хиршман индекси (Herfindahl–Hirschman Index, HHI) дан фойдаланилди. Херфиндал-Хиршман индекси бозор концентрациясининг умумқабул қилинган ўлчовларидан бири ва ундан бозор рақобатбардошлигини аниқлашда фойдаланилади. HHI 1500 дан паст бўлган бозор рақобатбардош бозор, HHI 1500 дан 2500 гача бўлган бозор ўрта даражада концентрациялашган, HHI 2500 ёки ундан юқори бўлган бозор эса юқори даражада концентрациялашган ҳисобланади.

Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон банк тизимида рақобат активлар бўйича ҳам, кредитлар бўйича ҳам, депозитлар бўйича ҳам ортиб бормоқда. 2018 йилнинг 1-январь ҳолатига кўра, активлар бўйича HHI индекси 1520 га тенг бўлган, 2022 йил 1-декабрь ҳолатига кўра, 1016 гача пасайган. Ушбу кўрсаткич кредитлар бўйича 1709 дан 1082 гача тушди.

Депозитлар бозорида бозор иқтисодиёти тамойилларига асосан фаолият олиб борилиши сабабли банклар ўртасида депозитлар учун кураш мавжуд ва бу кураш йилдан йилга кучайиб бормоқда. Ушбу тенденция депозитлар бўйича Херфиндал-Хиршман индексининг 919 дан 852 гача тушганида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Активлар. Давлат улуши мавжуд бўлган энг йирик банклар бешталиги (Ўзбекистон Миллий банки, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асакабанк”, “Ипотекабанк”, “Агробанк”) нинг банк тизими активларидаги улуши 70,9% дан 60,5% гача камайди. Давлат улуши мавжуд бўлган бошқа банкларнинг улуши 11% дан 18% гача ошган бўлса, хусусий банкларнинг улуши 18,1% дан 21,5% гача кўпайди. 2025 йилга бориб, банк тизими активларининг умумий ҳажмида давлат улуши бўлмаган банкларнинг активлари улушини 60% гача ошириш режалаштирилган.

Мазкур даврда банк тизимига “Тенге банк”, “ТБC банк”, “Анорбанк”, “Узум (Апельсин)банк” ва “Пойтахт банк” кириб келди. Ушбу банкларнинг жами активлардаги улуши 1,8% га етди.

Кредитлар. Энг йирик банклар бешталигининг жами кредит портфелидаги улуши 77% дан 64% гача камайди. Хусусий банкларнинг улуши 11,6% дан 16,6% гача кўпайган бўлса, давлат улуши мавжуд бошқа банкларнинг улуши 19% га етди. Хусусий банклардан “Капиталбанк”, “Ҳамкорбанк”, “Ипак йўли банки” тижорат кредитлари бозорида давлат улуши мавжуд бўлган банклар учун ҳам, бошқа хусусий банклар учун ҳам жиддий рақобатчига айланди. “Капиталбанк”нинг жами кредит портфелидаги улуши 1,2% дан 3,8% гача ошган бўлса, “Ипак йўли банки”нинг улуши 1,8% дан 2,1% га кўпайди. “Ҳамкорбанк” эса бозордаги 3% лик улушини сақлаб келмоқда.

Депозитлар. 2018 йилнинг бошида энг йирик банклар бешталиги банк тизимидаги жами депозитларнинг 51,2% га эгалик қилган бўлса, 2022 йилнинг 1-декабрига келиб, уларнинг улуши 46,9% гача қисқарди. Хусусий банклар томонидан жалб қилинган депозитлар улуши 34,1% дан 36,4% гача кўпайди. Давлат улуши мавжуд бўлган бошқа банкларнинг депозит бозоридаги улуши 2 фоиз пунктга – 14,7% дан 16,7% гача ошди.

Депозитлар бозорида давлат улуши мавжуд бўлган банклар ва хусусий банклар ўртасидаги рақобатдан кўра, хусусий банклар ўртасидаги ўзаро рақобат кучлироқ ҳисобланади. ЎзКДБ банкнинг ушбу бозордаги улуши 8,6% дан 3,6% гача камайган бўлса, “Капиталбанк” ўз улушини 4,8% дан 10,9% га етказиб олди. “Ҳамкорбанк” депозитлари улуши 5,5% дан 3% гача камайди.

Депозитлар учун рақобатнинг кучайиши муддатли депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг жозибадорлигида ҳам ўз аксини топади. Масалан, 2017 йилнинг апрель ойида юридик шахслар муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 5,8% ни ташкил этган бўлса, 2017 йилнинг декабрь ойига келиб 12,1% гача кўтарилди, 2022 йилнинг декабрь ойида эса 16,9% га етди. Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача ставка эса сўнгги 2 йилда 20% ни ташкил этиб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Манчестер Сити"нинг Ўзбекистондаги ҳамкори маълум бўлди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Ўзбекистоннинг "Artel" компанияси билан ҳамкорлик қилади.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

«Бусиз иложи йўқ»: Зеленский Украина Россия активларисиз яшай олмаслигини айтди

Киев режими раҳбари Владимир Зеленский Украина мусодара қилинган Россия активларисиз яшай олмаслигини айтди, деб ёзади Sky News.

«Уни ҳозироқ қабул қилинг, акс ҳолда...»: АҚШ Украинадан имкон қадар тезроқ келишувга рози бўлишни талаб қилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинадан имкон қадар тезроқ хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувга рози бўлишни талаб қилмоқда, деб ёзади Politico.

Мерц Украина бўйича музокаралар тафсилотларини ошкор қилди

Мерц бу ҳақда ZDF телеканалида айтиб ўтди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.