Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник билан учрашув ўтказди.
(https://telegra.ph/file/6a054380b15be0207dd11.png)Самимий руҳда ўтган мулоқот аввалида вазир бошчилигидаги делегациянинг яқинда Қўшма Штатларга қилган хизмат сафари давомида эришилган натижалар, тиббиёт йўналиши бўйича имзоланган келишувлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, давлатларимиз ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, биргаликдаги лойиҳалар юртимиз тиббиётини янада ривожлантиришга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.
Айниқса, сил ва ўпка касалликларининг олдини олиш, тиббиёт муассасаларини махсус ускуналар билан жиҳозлаш, гепатит B ва С ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, санитария-эпидемиология каби қатор йўналишлар бўйича алоқалар йилдан йилга кенгаймоқда.
Мулоқот давомида АҚШ билан ҳамкорликда тиббиёт соҳасида янги лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Хусусан, юртимизда фармакопеяни ривожлантириш ва референс лабораторияларни ташкил этиш бўйича грант маблағлари жорий йил Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўртасида имзоланадиган мақсадли келишувлар доирасида ажратилиши айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) билан гепатит касаллигини камайтириш, хасталикнинг А, В, С турларига қарши биргаликдаги ҳаракатларни кўзда тутадиган лойиҳаларни молиялаштириш ва грант маблағларини ажратишга ҳам келишиб олинди.
Қолаверса, учрашувда вазир А.Иноятов ва элчи Ж.Хеник ўртасида тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш, кадрлар алмашиш ва тиббий таълим соҳасида грант маблағларини ажратиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Якунда шу йил юртимизда Ўзбекистон — АҚШ халқаро тиббиёт форумини ўтказиш режалаштирилди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.