UzAuto Motors янги комплектациядаги "Chevrolet Cobalt" ишлаб чиқаришни бошлади

UzAuto Motors янги комплектациядаги "Chevrolet Cobalt" ишлаб чиқаришни бошлади

UzAuto Motors компанияси истеъмолчиларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиб чиқиб, янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt “Optima” автомобилини ишлаб чиқиришни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, эндиликда харидорларга автомат узатмали Chevrolet Cobalt автомобилини қуйма диск ўрнига пўлат диск билан сотиб олиш имконияти берилмоқда. Шунингдек, “Оптима” комплектацияси орқа қорайтирилган ойна, кучайтирилган двигател ва ҳимоя картерини ўз ичига олади.

Пўлат дисклар нотекис йўлларда автомобилнинг юмшоқ ва муаммосиз ҳаракатланишини таъминлайди. Шунингдек, нотекис йўлларда шикастланишдан ҳимоялаш, қулай хизмат кўрсатиш ва маълум бир шароитларда ёқилғи тежамкорлиги билан аҳамиятлидир.

Янги модификациядаги автомобил май ойидан бошлаб расмий диллерлик марказларида оптималлаштирилган нархда сотувга чиқарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (11 )

    Abdul
    Швециялик мутахассис Андерсен жаноблари уддалайди менимча.
    Kedraliyev
    700 mln boʻsa kerak narxiyam
    0111
    Xa bu aniqku
    Исроил
    Ëзувда холосдир бу нарсалар
    Исроил
    Магнитофон куялмаëтганлар шунака дискалар куядими
    Rufat
    Farqi narxidami million jamoasi aytganidek
    Raxmatullo
    Ха шунақага ўхшаяптию вид салон ўша ўша
    Равшанбек
    Энди чичворишди
    Data
    Kamida yana 2000ga oshirishadi shakilida.. eex churkistooon
    D.Isakov ☝🤲 🕋🙍‍♂️
    Bizning yollarimizni oylabdida yol tanlamas kerak endi
    ︻┳ั芫ี┳═─┵
    Хеч кимни мажбурлаб чунтагидан пул олмаябдику ГМ йокмаса олманглар нима бе пул килиб бкрсинми канча авария булябди йош болалар хвйдаябди проваси булмасахам мошинага пули йетиб олишябди