Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Илҳом Жўраев маълум қилди.
Жамият томонидан онлайн полисларни сотиб олиш жараёни соддалаштирилган бўлиб, мижозлар ўзи ҳақидаги минимал маълумотларни киритиши орқали маълумотлар базаси автоматик равишда тўлиқ шаклланади.
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2023 йилда таъминланган суғурта мукофотлари 393 млрд 152 млн сўмни ташкил қилди. Шундан 71 млрд 540 млн сўм мажбурий суғурта бўйича мукофотлар, 321 млрд 611 млн сўм эса ихтиёрий суғурта турлари бўйича мукофотларни ташкил қилади. Ўсиш кўрсаткичини 2022 йилга солиштирадиган бўлсак, 121,6 фоиз ёки 69,9 млрд сўм кўп суғурта мукофотлари таъминланганини кўриш мумкин.
Ҳисобот даврида Жамият мижозлари билан жами 715 314 дона суғурта шартномалари тузилган бўлиб, шартномаларнинг 5 580 тасини қишлоқ хўжалиги (хусусан, пахта, ғалла, қайта экиш ва бошқа экинлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мол-мулки ва лизинг хизматлари), 650 034 тасини аҳоли соғлиғи ва мол-мулки билан боғлиқ суғурталар ҳамда 59 700 тасини бошқа турдаги суғурта хизматлари ташкил қилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.