Уйланишдан қўрқадиган йигитлар

A A A
Уйланишдан қўрқадиган йигитлар

Қолаверса, кишининг бахти, хотиржамлиги ва шодлиги, энг аввало, унинг оиласи билан боғлиқ. Оилавий бахт — кишининг жамиятдаги ўрни, мавқеъини белгилаш билан бир қаторда, унинг узоқ ва соғлом ҳаёт кечиришини ҳам кафолатлайди. Ҳеч эътибор берганмисиз, нотаниш давраларга тушиб қолганимизда ёки дўсту биродарлар билан учрашиб қолганимизда дастлабки савол-жавоблар оила ва фарзандлар билан боғлиқ бўлади: 

— Турмуш қурганмисиз?.. 

— Фарзандлардан нечта?.. 

Иш, ўқиш, жамиятдаги бошва ютуқлар кейинги ўринларда сўралади. Башарти, оилавий ҳаёти тугал-тўкис бўлмаган кишининг карьераси, ишдаги мавқеъи баланд бўлган тақдирда ҳам, элимиз ундайларни ёқламайди. Тўғри, касб-кори ортидан обрў топиш яхши, аммо болажон ўзбек халқи бахт деганда ўғил-қизли хонадонни, эрига бош эгиб хизматга шайланган аёли, аҳли аёлига меҳрибон бўлган эркаги бор оилани тушунади. Бежизга ўзбегимиз “Йигитнинг келинчаги, аёлнинг беланчаги бўлсин” деб ният қилмайди. 

Замонамизга келиб хорижий мамлакатларнинг ўзига хос “маданият”и таъсирида айрим йигит-қизларимиз дунёқарашида миллийлигимизга ёт қарашлар шаклланяптики, пировардида айримлар “карьера қилишим керак, ўзимни ўнглаб олишим керак” деган баҳоналар билан турмуш қуришни пайсалга солишни ўрганганлар. Уларнинг фикрига кўра оила қуриш карьерага халал берар эмиш. Хўш, аслида ҳам шундайми? 

Бўйдоқликда бойлик йўқ - дейди донишманд халқимиз. Бундай олганда карьера қилиш, касб-кори ортидан нуфуз ортирришдан асосий мақсад тўкин ва фаровон ҳаёт қуриш демакдир. Аммо ёлғизликда топган мол-давлатда барака бўлмайди. Бунинг устига топганингни асраб-авайлаб, тежаб-тергаб ишлатадиган инсон бўлмаса, эртанги кунга умид уйғотадиган фарзандлар бўлмаса, албатта чўнтакка бугун эрталаб кирган пулнинг кечга бориб чўғи камаяди. Қолаверса, оила — умид маскани. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оилали одамнинг эртаси билан боғлиқ ширин ташвиши бўлади. Ана шу ташвиш ўйида оилали киши исрофгарчиликка йўл қўймайди. Тежамкорлик бўлган жойда эса барака, файз ва албатта меҳр-оқибат кўтарилмайди. Айрим юрдошларимиз бундай оддий ҳақиқатларни ё билмайдилар ёки тан олгилари келмайди. 

— Балки аллақачон уйланиш ёшига етиб, оила қуришни кечиктираётган йигитларимизга топаётган пулига бегонанинг (уларнинг назарида хотин бегона) шериклик қилиши ёқмас?- дейди Тошкент шаҳрилик муштарийимиз Феруза Маткаримова.- Бундай хулосага келишимга сабаб маҳалламизда ўттиз беш ёшларга бориб қолган, нуфузли идорада ишлайдиган, қўш дипломли, бир неча марта хорижий давлатларда малака оширган йигит бор. онасидан “қачон келин туширасиз?” деб сўраса, аёл хижолат бўлиб, “ўғлимга бу ҳақида гапириб бўлармиди? Уни бу дейди, буни у дейди, учрашган қизларидан айб топаверади. Ўзим ҳам қачон шу ўғлимдан хотиржам бўламан, деб юрак-бағрим ўртаниб адо бўлдим”, дейди. У уйланса маҳалламизда тагли-тугли, олий маълумотли, ақлли қизлар кўп. Аммо негадир номаълум сабабларга кўра уйланишни пайсалга солиб юрибди. Ҳар куни эрталаб савлат тўкиб хизмат машинасида ишга боради. Ука-сингилларининг болалари мактаб ёшига етган, йигит уларга ҳавас ҳам қилмайдими, дейман. Ҳатто маҳалламизда “фалончининг яширинча уйланиб олган хотини бор экан, бир бева хотинга уйланган экан” деган гап-сўзлар ҳам чиқди. Энг ачинарлиси, ундан ўрганиб 22-23 ёшли бошқа йигитларимиз ҳам, аввал карьера қилай, ўзимни тиклаб олай, уй-жой, мошина қилиб сўнг уйланаман, дейдиган бўлган... 

Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: "Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз кечса, у мендан эмас"(яъни умматимдан эмас). Яна бир муборак каломда “Никоҳ билан кўпайишинглар, зеро барака никоҳдадир” дейиш билан ҳам Пайғамбар алайҳиссалом умматларини оила қуришга даъват этганлар.

Ривоят қилишларича бир йигитнинг ота-онаси қазо қилиб, аҳли салафларнинг бирига шогирд тушиб, унинг хизматида умргузаронлик қилиб юрар экан. Устози пири комил шогирдининг уйланиш ёшига етганини билиб, уни ўзига яқин хонадоннинг қизига никоҳламоқчи бўлибди. Шогирд уйланишга қизга берадиган маҳри, уй-жойи, оила тебратишга имкони йўқлигини айтиш билан устозининг таклифини рад этмоқчи бўлибдию, “Шундай пиру комил олдида мен ким бўлибманки, уларнинг таклифига эътироз билдирсам” деган андишада тилини тишлабди. Тез орада устоз никоҳ маросими тараддудига тушибди. Бир қўчқор, беш- ўнта нону, бир сиқим майиз билан тўй ўтибди. Тўй муносабати билан қабила оқсоқоли келин – куёвга ер берибди, уни кўрган қабиланинг бошқа бадавлат кишилари ҳам ёш оилага ўз ерларидан туҳфа қилишибди. Устоз бир қўй ва бир эчки тўёна қилибди. Хуллас, эгнидаги бўз кўйлак иштонидан бошқа ҳеч вақоси йўқ қашшоқ йигит никоҳ шарофати билан ҳам жуфтлик, ҳам ерлик ва ҳам оилалик бўлибди. Қувончи ичига сиғмай устозига миннатдорчилик билдириб таъзим билан шундай дебди: 

— Устоз, менга уйланасан, деганингизда жуда ташвишга тушгандим. Никоҳ билан менинг ризқимга ҳам барака қўшилди. Сиздан бениҳоя миннатдорман. Шунча пайт қашшоқлигимдан чўчиб уйланишни орзу қилмагандим, уйланиш бараканинг боши экан... 

Ривоятдаги ҳикоят лўнда: Барака, фаровонлик ва хотиржамлик — никоҳда. 

Қолаверса, оилавий никоҳ фарзандлар билан баракотли бўлади. 

Оила қуришни пайсалга солиш ёки мол дунёси озлигини баҳона қилиб уйланишдан қочишни динимиз ҳам, элимиз ҳам ёқламайди. Никоҳ билан турмуш қурган кишиларнинг ризқ-рўзини Яратганнинг ўзи зиёда қилади. Шунингдек, никоҳ, уйланиш кишини фоҳиша ишлардан, ёмонликлардан асрайди. Никоҳ асосида оила қуриш билан инсон насл-насаби поклигини сақлаб, авлодини давом эттиради. Умуман олганда иш, ўқиш ва ҳоказолар важидан оила қуришни пайсалга солиш мақбул иш эмас. Диний манбаларда далолат қилинишича, пайғамбар алайҳиссалом уйланиш учун никоҳда тенглик бўлиши, иймони гўзал, солиҳа, эр ва унинг яқинларини ҳурмат қиладиган, хушрўй ва албатта фарзанд кўра оладиган қизга никоҳланишни таъкид этганлар. Чиндан ҳам оилани, оилали инсонни фарзандсиз тасаввур этиб бўлмайди. Фарзанд киши дунёқарашини ўзгартиради. Ҳаётга, келажакка бўлган умидни улғайтиради. Бежизга дорбозлар дор ўйнаётиб “...Гар фарзандинг бўлмаса, Не керакдур молу дунё бариси...” деб хитоб қилмайди. Карьерасини баҳона қилиб ёки кўнглидаги қиз учрамаётганини сабаб қилиб оила қурмаётган йигитлар тенг-тўшлари, яқинларининг фарзандларини кўриб уларнинг ҳам шундай ширин болалари, улар билан боғлиқ ширин ташвишлари бўлишини хохламасмикинлар?..

— Хизмат сафари билан Япония пойтахти Токиода бўлганимизда шаҳардаги “ҳиссиз” манзарадан ҳайратда қолдим,- дейди Ўзбекистон об- ҳавони кузатиш бош бошқармаси етакчи мутахассиси Гавҳархон Мамажонова.- Шаҳар кўчаларида ўрта ёшлилар ва ёшларга кўзингиз тушади. Умуман ёш бола етаклаган ёки боғча-мактаб ёшидаги болакайларни учратмайсиз. Одамлар гўё роботга ўхшайди. Иш уй, уй иш. Ора-чорада овқатланиш, агар ўша ҳам тик оёқда ўтиб кетмаса. Хуллас унақанги “темир” манзара сабабини координаторимиздан сўрашга жазм қилдим. Унинг айтишича, япон ёшлари карьерасини йўлга қўйиш, ишда маълум муваффақиятларга эришиш учун ўттиз ёшлардан ошиб, ўттиз беш- қирқ ёшлар атрофида оила қурар экан. Оила қурган тақдирда ҳам фарзанд кўришни ўйлаб, чамалаб режалаштиришар экан. Балки шунинг учун ҳам Токиодаги одамлар қиёфаси совуқ, ҳиссиз ва бефарқмикан, деган мулоҳазага ҳам бордим. Оиласи ва фарзандлари бўлмаган одам бефарқ ва умидсиз бўлиб қолади. Исроилда бўлганимизда эса Япониядаги аҳволга бутунлай терс ҳолатга гувоҳ бўлдик. Пойтахт кўчаларида гўдагини айлантиргани олиб чиққан оналар, фарзандлари билан етаклашиб юрган оталарни кўриб кўзингиз қувнайди. Хиёбон, истироҳат боғлари кечки пайт ва дам олиш кунлари болаларини олиб чиққан ота-оналар билан гавжум бўлар экан. Координаторимиз яҳудийларнинг оилапарварлигини алоҳида эътироф этиб, бу миллат вакиллари балоғатга етгач албатта оила қуришини ва камида иккита фарзанд кўриши мажбурий кўникмага ўхшаган қоидага айланганини гапирди. Яҳудий оила бошлиқлари-эркаклар бўлса-да, уларнинг аёллари қаттиққўлроқ, балким шу сабабданми уларда оиласига хиёнат қилиш кам кузатилар экан. Умуман олганда дунёнинг камдан кам мамлакатлари аҳолисда кузатиладиган ҳолат — оилапарварлик, фарзандларни севиш, оилани, турмушни ҳар нарсадан устун қўйиш хусусиятлари яҳудий миллатида кучли экан... 

Оилавий никоҳ — мўъжиза 

Мўъжиза бўлганда ҳам ҳар куни қандайдир янги тўсиқларни ошиб ўтишга ундайдиган, ёнингдаги инсоннинг ўзига хос янги қиррасини кашф эттиришга сабаб бўладиган ва хайрихоҳликни, кечиримлиликни ўргатадиган илоҳий мўъжиза ҳисобланади. Масалан инсон турмуш ўртоғини севса, унинг эҳтиёжларини ҳисобга олади ва унинг учун яшашга интилади. Кимдир учун яшаётган, ўзини кимгадир керак деб билган киши эса аввало ўзини, ҳаётини қадрлай олади. 

— Қирқ ёшлар атрофидаги бўйдоқ бир танишим ёлғизликда яшашга кўникиб қолди, чоғи, -дейди ҳамкасбларимиздан бири.- Унга уйланиб, бола-чақа орттиришини, оилавий ҳаёт чинакам бахт туйғуларини инъом этишини тушунтиришга уринсам, оилали дўстларининг турмушини, уларнинг хотинлари билан муносабатини кўриб оила қуришдан кўнгли қолиб кетганини айтади. Шунақаси ҳам бўлар экан-да... 

Ҳа, таассуфки бунақалар ҳозир жуда кўпайиб кетган. Аввало инсон ҳаётда қўрқиб яшамаслиги керак. Ҳар кимнинг ўз ҳаёти, ўз тақдири бўлади. Дўстларининг ҳаёти текис кечмаган бўлса, бу унинг тақдири ҳам шундай қалтис бўлади, дегани эмас-ку. Қолаверса, оила — инсонни эзгуликлар ижод қилишга ўргатадиган муҳит. Ёнингда сени тушунган, сен тушунган, сени қадрлаган, сен кўнгил қўйган жуфтинг бўлиши, кулгуларидан жаннат ифорлари таралаётган беғубор болаларинг бўлиши энг олий БАХТ. Шу билан бирга никоҳ билан оила қуриб кўпайиш Аллоҳнинг амри ва Пайғамбаримизнинг суннати ҳисобланади. Буюк Зотнинг хоҳишига қарши бориб, исёнкор бўлишдан Ўзи асрасин. 

Янги ҳаёт остонасида турган барчага мустаҳкам ва саодатли оилага эгалик қилиш, маърифатли, аҳли солиҳ фарзандларни дунёга келтириб тарбиялаш билан жамият ривожи, мамлакатнинг ҳар томонлама юксалишига ҳисса қўшиш насиб этсин. 

Умида АЗИЗ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Opta таҳлилчилари суперкомпьютерни ишга тушириб, терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

Куба фуқароларга қурол тарқатишни бошлади

​Нашр маълумотларига кўра, бу орол атрофида кескинликнинг кучайиши ва Вашингтоннинг минтақадаги ҳарбий иштироки ортиши билан боғлиқ.

Зеленскийнинг хати бевосита Путинга қаратилмаган эди

Reuters агентлигининг манбаларига таяниб хабар беришича, шахсий учрашув ўтказиш таклифи, биринчи навбатда, Россия элитаси, бизнеси ва Украинанинг ғарблик иттифоқчилари учун мўлжалланган.

Қоидасиз денгиз жанги: Украина дрон ҳужумларидан жабрланган давлатлар қандай муносабат билдирмоқда

Азов денгизи ва Қора денгизда Украина денгиз дронлари билан боғлиқ ҳодисалар халқаро баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Дастлабки суриштирув давомида у ўзининг онасига тегишли Тошкент туманидаги хонадонда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази: Эбола эпидемияси рекорд даражага етиши мумкин

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.

АҚШда ярим аср ичида илк бор ҳарбийлар қатл этилиши мумкин

Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.

Руминия президенти: Констанца портида портлаган дрон Украинага тегишли бўлган

Руминия президенти Никушор Дан Констанца фуқаролик порти ҳудудида портлаган денгиз дрони Украинага тегишли бўлганини расман тасдиқлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил ҳужумлари оқибатида қарийб 3600 киши ҳалок бўлди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.

Уюшган жиноятчилик ва наркожиноятларга қарши курашда муҳим натижалар

Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ушбу қоидабузарликлар натижасида, электр таъминоти корхонасига жами 2 миллиард 154 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Исроил Эрон билан уруш вақтида қўшинларини махфий равишда Озарбайжонга жойлаштирган

CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.

Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди: фарзандлар учун кураш давом этмоқда

Дубайда озарбайжонлик собиқ гимнастикачи Зейнаб Жавадли ҳибсга олинди.

Руминиянинг Констанца порти яқинида денгиз дрони портлади

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирда Руминия қирғоқлари яқинида яна учта денгиз дрони аниқланган.

Тошкентда автобусда уятсиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

48 ёшли эркак Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган.

“Чодаксой”да чўкиб кетган йигитнинг жасади 1 ҳафтадан сўнг топилди

Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.