Уйғур аёллари “инкубатор” эдими?..

Уйғур аёллари “инкубатор” эдими?..

Шинжон тараққиёт тадқиқотлари маркази эълон қилган ҳисоботда айтилишича, Пекиннинг Шарқий Туркистонда қўллаган радикализмга қарши кураши доирасида аёллар фарзанд кўриш масаласига янада “онглироқ ва эркинроқ” ёндашадиган бўлган.  

“Евроньюс” хабарига кўра, ушбу марказ Хитой ҳукуматининг измида ишлайди. Марказ ҳисоботида “радикал уйғурлар” қизларни эрта турмушга чиқишга ва кўпроқ фарзанд кўришга мажбурлагани, шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган оилани режалаштириш сиёсати мамлакат бўйлаб қўлланаётган сиёсат билан бир хил эканлиги айтилган. Хитой ҳукумати уйғур аёлларини мажбурий стерилизациялаш – бепуштлаштириш сиёсатини олиб бораётгани ҳақидаги айбловлар рад этилган.    

Хитойнинг АҚШдаги элчихонасига тегишли Твиттер саҳифасида эса уйғур аёллари эндиликда “бола ясайдиган машина” эмаслиги таъкидланган

Manba; azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!