Уй қурмоқчи ва таъмирламоқчи бўлганларга ҳам субсидия берамиз-Шавкат Мирзиёев

Уй қурмоқчи ва таъмирламоқчи бўлганларга ҳам субсидия берамиз-Шавкат Мирзиёев

Субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам берилади. Бу Ўзбекистон тажрибасида биринчи марта бўляпти. Кимдир уйини ремонт қиламан дейди, икки қават қилиб қураман дейди. Шу вақтгача биз уларга ипотека кредити бермасдик, субсидия ажратмасдик. Ёки кимдир ҳовлисининг нариги томонига яхшилаб уй қуриб оламан дейди. Биз унгаям розимиз. Фақат ҳаммаси лойиҳа асосида бўлиши керак. Эски уйни бузиб, икки қаватли қилиш орқали замонавий қиёфага келтириш истагида бўлган фуқароларимизга кредитнинг 10 фоизидан юқори қисми субсидия берилади, деди давлатимиз раҳбари бугунги селекторда.

Эҳтиёжманд аҳоли томонидан кредитни қайтаришда фоизнинг давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил - 10 фоиз этиб белгиланади (ҳозирда вилоятларда 10 фоиз, Тошкент шаҳрида 12 фоиздан юқори қисми қоплаб берилмоқда).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!