АҚШдаги Center for Strategic and International Studies (CSIS) тадқиқот маркази Россия - Украина уруши давомида ҳалок бўлган ва яраланган ҳарбий хизматчилар сони бўйича маълумотларни эълон қилди.
Ҳисоботга кўра, 2022 йил февралида бошланган кенг кўламли босқиндан буён Россиянинг умумий йўқотишлари 1,2 миллион кишигача етган, шундан камида 325 минг нафари ҳалок бўлган.
CSIS келтирган ҳалок бўлганлар сони BBC рус хизмати ва “Медиазона” нашрининг очиқ манбаларга асосланган ҳисоб-китобларига яқин. Уларнинг аниқлашича, Россия томондан ҳалок бўлганлар сони 254,8 мингдан 368,1 минг нафаргача бўлиши мумкин. Донецк Халқ Республикаси (ДХР) ва Луганск Халқ Республикаси (ЛХР) бўлинмалари таркибида жанг қилганлар ҳисобга олинганда, бу кўрсаткич сезиларли даражада ошади.
CSIS маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари уруш давомида 500 мингдан 600 минггача ҳарбий хизматчини ҳалок бўлган ва яраланганлар сифатида йўқотган бўлиши мумкин. Ҳалок бўлганлар сони 100 мингдан 140 минг нафаргача бўлиши эҳтимоли бор.
Ҳисоботда Россия йўқотишлари ҳақида “Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда дунёнинг бирорта етакчи давлати ҳеч бир урушда бундай улкан миқёсдаги йўқотишларга дуч келмаган”, дея таъкидланган.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Bloomberg манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иттифоқчилари АҚШ–Эрон урушидан шахсий ғазабда ва Яқин Шарқдаги можароннинг кучайишидан тобора кўпроқ хавотирда.
Дональд Трамп Reuters агентлигига кўра, Украина Эроннинг ракеталар ва дрон ҳужумларини қайтаришда АҚШга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаяпти, деб маълум қилди.
Айрим ҳолатларда банкомат техник носозлик ёки бошқа сабаблар туфайли банк картасини қайтариб бермаслиги мумкин. Бундай вазиятда қоидани билмаган айрим банк ходимлари мижозларга “карта 3 иш кунида берилади” деган жавоб айтилади. Лекин амалдаги қонунчиликда бу масала аниқ тартиб билан белгиланган.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.