Урсула фон дер Ляйен Болгария-Грек IGB газ қувурининг ишга тушурилиши ҳақида гапирди

Урсула фон дер Ляйен Болгария-Грек IGB газ қувурининг ишга тушурилиши ҳақида гапирди

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Болгарияда Болгария-Грек IGB газ қувурининг ишга тушурилишини Болгария ва Жануби-Шарқий Европа учун янги даврнинг бошланиши деб атади.

"Авваллари Болгария ўз газининг 80 фоизини Россиядан оларди. Бу Россия Украинага қарши даҳшатли уруш ва Европага қарши энергетика урушини бошлашидан олдин эди. Энди эса ушбу қувур Болгария ва Европа учун энергия хавфсизлигида ўйин қоидаларини ўзгартиради".

Маълумот учун, ушбу газ қувури орқали Болгария Озарбайжондан йилига 1 миллиард кубометр газ, шунингдек, Грециядан суюлтирилган газ олиш имконига эга бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!