Хоразм вилоят прокуратураси томонидан “Youtube” орқали “Урганч туманида бир кунда 3 (уч) та жасад чиққанлиги” ҳақида видео мурожаат қилишганлиги ҳолати ўрганилди.
2021 йил 27 август куни соат 17:20 ларда вилоят ИИБнинг “102 CАLL CENTR” маркази оператори Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, “Орзу” маҳалласида номаълум уч нафар фуқаро канализация қувури ичига тушиб кетиб, вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Аниқланишича, фуқаролар Х.Шукуруллоев, О.Курбанов ва Ш.Курбановлар Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, “Орзу” маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлардан чиққан канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига тушишганида, камера ичида тўпланиб қолган захарли газдан захарланиб, ҳодиса жойида вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 27.08.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу жиноят иши вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчилари иш юритувига ўтказилиб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.