Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ижтимоий такси» пилот лойиҳаси ишга тушди. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Лойиҳа Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч харакатида муаммолари бўлган болалар учун ижтимоий соҳа объектлари, таълим муассасаларига бориб келишларига қулайликлар яратиш мақсадида ташкил қилинган.
Ижтимоий такси хизматига қандай буюртма берилади?
Хизматдан фойдаланиш Yandex Go иловаси орқали амалга оширилади. Мазкур иловада ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган махсус функция Yandex Go иловасида алоҳида экранда мавжуд. Уларни ҳар қандай тарифда манзилга етиб олиш учун танлаш мумкин (Старт, Комфорт ёки Комфорт+). Барча тарифларда хизмат нархлари ўзгармайди.
Буюртмани қабул қилган ҳайдовчига мижозни манзилга олиб бориш давомида қуйидаги махсус вазифаларни амалга ошириш кераклиги ҳақида хабар берилади, масалан:
• машина топишга ёрдам беринг манзил карточкасида фойдаланувчига машинани топиш, унинг ёнига келиш ва салонга ўтиришга ёрдам берувчи изоҳ кўринади;
• эшитишида муаммолари бўлган шахсларга ҳайдовчи чат орқали мулоқот қилишни сўраши керак бўлади;
• «ногиронлик аравачасидаман» бу функция танланган бўлса, ҳайдовчида «ногиронлар аравачасида бўламан, машинага ўтиришда ёрдам, бўш юкхона керак» изоҳи кўринади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар Шимолий Америка қитъасининг уч давлати — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати старти арафасида жиддий муаммо юзага келди. Мусобақа йўлланмасини қўлга киритган Конго Демократик Республикаси (ДР) терма жамоасининг мундиалдаги иштироки хавф остида турибди.
Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бағоий бугун, 28 май куни тонгда Бандар Аббос ҳудудига АҚШ томонидан уюштирилган ҳарбий ҳужумни қоралаб, бу ҳаракатлар Эроннинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетига қарши тажовуз эканини таъкидлади
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.