Ural Airlines Москвадан Бокуга парвоз дастурини бекор қилди

Ural Airlines Москвадан Бокуга парвоз дастурини бекор қилди

Озарбайжон авиация маъмурияти Россиянинг «Ural Airlines» компаниясига Москвадан Бокуга парвозларни амалга оширишга рухсат бермади. Шу муносабат билан авиаташувчи пойтахтнинг Жуковский аэропортидан 17 февралгача парвозлар дастурини бекор қилишга қарор қилди, деб хабар берди Росавиация. Бокунинг бундай қарорга келиш сабаблари ҳақида хабар берилмаган, деб ёзади «Известия».

“8 февралдаги биринчи рейс амалга оширилмади, чунки Озарбайжон авиация маъмурияти «Ural Airlines» авиакомпаниясининг манзили, шунингдек парвозни амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш учун барча техник имкониятларга эга бўлишига қарамай, бунга рухсат бермаган”, - дейилади авиакомпания баёнотида.

Авиакомпания Екатеринбургдан Бокуга парвозларни давом эттирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!