Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар тўғрисади агентлиги (UNRWA) ёқилғи ва алоқа йўқлиги сабабли Ғазога озиқ-овқат ва товарлар етказиб беришни тўхтатди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Еuronewsга таяниб.
Махсус агентлик бундан буён ўз каналлари орқали Ғазога озиқ-овқат ва товарлар жўната олмаслигини маълум қилди. Бунинг сабаби, алоқа узилишлари туфайли етказиб беришни мувофиқлаштириш ёки улар учун ёқилғи топилмаслигида.
БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг айтишича, ёрдам Рафаҳ назорат пунктида йиғилган, бироқ агентликда юк машиналари йўқлиги сабабли уларни олиб кетиш мумкин эмас.
“Телекоммуникация тармоғидаги муаммолар туфайли Ғазодаги умумий вазият бўйича сўнгги маълумотларга эга эмасмиз. Бу содир бўлгач, биз Ғазо секторидаги ходимлар билан алоқани бутунлай йўқотдик. Ходимларимизнинг катта қисми биз билан боғлана олмайди", – деди UNRWAнинг алоқалар бўйича директори Жульетт Тума.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Сиёсатчи таъкидлашича, агар бу ракеталар Россияга ҳужум қилиш учун ишлатилса, Москва буни Германиянинг уруш ҳаракатларида бевосита иштироки деб баҳолайди
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Саидёқуб Қаҳрамонов таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ҳақида фикр билдирди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.