“Умра плюс” зиёрат туризми дастурини амалга оширишга
қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (6-сон, 09.01.2025 й.) қабул қилинди.
💸 Қарорга кўра, 2026 йил якунигача Туризм қўмитаси томонидан Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” зиёрат туризми дастури (Дастур) асосида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади.
✅ 2026 йил 15 январдан:
🔹 Малайзия ва Индонезияда Дастур бўйича кучайтирилган тарғибот кампанияси амалга оширилади;
🔹 туроператор (турагент)лар томонидан Миллий туризм ягона платформаси орқали Дастур бўйича шакллантирилган туристик дастурининг онлайн сотуви йўлга қўйилади.
🏛 Дастурни амалга ошириш учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув-амалиёт лабораторияси ташкил этилади.
📝 Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Малайзия олий таълим муассасалари ўртасида “Туризм ва меҳмондўстлик” таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.