“Улардан қолишмаймиз”: Америка ядровий синовлар ўтказиш ҳақида ўйламоқда!

“Улардан қолишмаймиз”: Америка ядровий синовлар ўтказиш ҳақида ўйламоқда!

Америка президенти маъмурияти яна бир ядро синовини ўтказиш ҳақида ўйламоқда.

Бу ҳақда “Washington Post” хабар берди.

Ўтган жума куни ушбу масала миллий хавфсизлик учун масъул бўлган идораларнинг юқори мартабали мулозимлари томонидан муҳокама қилинган. Бунга эса Россия ва Хитойнинг кам қувватли ядро қуролларини синаб кўраётганликлари қўшимча сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, америкаликлар бу борада аниқ бир қарорга келишмаган. Суҳбат давомида бир қатор жиддий келишмовчиликлар юзага келган. Учрашувда иштирок этганлар Хитой ва Россиянинг тажовузига жавоб беришнинг бошқа усулларини излашни таклиф қилишган.

“Washington Post” газетаси спикерининг сўзларига кўра, синовларни ўтказиш ва АҚШ кучларини намойиш қилиш ядровий ракета қуролларини назорат қилиш борасида музокаралар олиб бориш учун фойдали бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!