Украина, Исроил ва Тайванга 95 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси АҚШ Сенатида илк процессуал овоз беришдан ўтди. Бу ҳақда «DW» хабар берди.
Маълум қилинишича, лойиҳа 67 нафар овоз олган, яна 32 нафар қонунчи унга қарши чиққан. Энди сенаторлар ҳужжатга тузатишларни муҳокама қилиши керак, шундан сўнг у Сенатда якуний овозга қўйилади.
Бир кун аввал республикачилар нафақат бошқа штатларга ҳарбий ёрдам учун маблағ ажратадиган, балки ноқонуний миграциядан ҳимояланиш учун Америка чегараларини мустаҳкамлаш учун маблағ ажратадиган қонун лойиҳасини блоклаган эди. Охир-оқибат процессуал қўллаб-қувватланган янги қонун лойиҳаси «қисқартирилган» шаклда - чегара хавфсизлиги бўйича икки томонлама келишувсиз овозга қўйилди.
Қайд этилишича, янги ёрдам пакети Украинани Россиянинг ҳарбий аралашувидан мудофаа қилиш учун 60 миллиард доллар, Исроил хавфсизлигини таъминлаш учун 14.1 миллиард доллар, гуманитар ёрдам учун 9.2 миллиард доллар ва Ҳиндистон-Тинч океани минтақасидаги АҚШ ҳамкорларини қўллаб-қувватлаш учун 4.8 миллиард долларни ўз ичига олади.
«Сенат қонун лойиҳасини қабул қилган тақдирда ҳам, ҳужжат республикачилар кўпчилик ўринларга эга бўлган Вакиллар палатаси томонидан маъқулланиши керак. 2023 йилнинг кузидан бери ушбу орган бир неча бор бундай келишувларни қабул қилишдан бош тортмоқда», дейилади хабарда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.