Украинадаги жангларда Abrams танклари узоққа бормайди

Украинадаги жангларда Abrams танклари узоққа бормайди

Украинадаги жангларда Abrams танклари узоқ давом этмайди, деб тан олди Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари.

TWZ нашрига берган интервюсида Кирилл Буданов ҳозирда зирҳли техникалар жанг майдонида муҳим рол ўйнамаяпти, чунки уларни йўқ қилиш воситалари жуда ривожланган:

"Энди зирҳли машиналар фақат пиёдалар экипажларини эвакуация қилиш ёки маълум бир жойга тезкор ўтказиш учун ишлатилади, аммо жанговар ҳаракатларда иштирок этмайди."

Унинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари Abramsнинг етказиб берилишини интиқлик билан кутмоқда, бироқ улардан аниқ, пухта ўйланган операцияларда фойдаланиш керак.

Аввалроқ Байден Американинг биринчи Abrams танки келаси ҳафта Украинага етиб келишини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!