Кеча кундузи АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин жорий йилда олтинчи марта телефон орқали суҳбатлашишди. Бу суҳбат кутилмаган ҳолда бўлиб ўтди, чунки олдиндан ҳеч қандай баёнотлар берилмаган эди.
Асосий мавзу — Украинадаги уруш бўлди. Россия президенти маслаҳатчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Путин ўз позициясини очиқ баён этган:
"Бизнинг президентимиз Россия ўз олдига қўйилган мақсадларга эришишини маълум қилди, яъни ҳозирги вазиятга олиб келган сабабларни бартараф этиш. Россия бу мақсадлардан воз кечмайди"
Бу, аслида, сўнгги ҳафталарда янада кучайган Украинага қарши ҳужумлар тўхтамаслигини англатади. Шу билан бирга, Ушаковга кўра, Путин музокараларга очиқ эканлигини ҳам билдирган. Унинг сўзларига кўра, суҳбат “самимий” бўлган:
"У, шунингдек, Россия томони музокара жараёнини давом эттиришга тайёр эканлигини айтди."
Аввалроқ Истанбулда Россия ва Украина ўртасида икки марта тўғридан-тўғри музокаралар бўлиб ўтган, лекин улар тўхташ ёки сулҳ борасида аниқ натижа бермаган.
Россия томонининг талаблари ўша-ўша: Украина НАТОга киришдан воз кечиши, Қрим ва яна тўртта оккупация қилинган ҳудудни Россияга бериши. Украина президенти Владимир Зеленский учун бу шартлар мутлақо қабул қилиб бўлмайди.
Москва версиясига кўра, суҳбатда Яқин Шарқдаги вазият, жумладан, июн ойидаги Исроил ва Эрон ўртасидаги уруш ҳам муҳокама қилинган. Ушаковнинг таъкидлашича, Путин бу можарони сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканлигини билдирган.
Бундан ташқари, Трамп ва Путин бир қатор “юмидли иқтисодий лойиҳаларни”, айниқса энергетика ва космик тадқиқотлар соҳасида, амалга ошириш бўйича “ўзаро қизиқиш”ни тасдиқлашган.
Дональд Трамп эса телефон суҳбатидан сўнг шундай деган:
“Мен Украинада давом этаётган урушдан хурсанд эмасман ва Путин билан бу борада ҳеч қандай ютуққа эришмадим.” “Йўқ, мен у билан ҳеч қандай ютуққа эришмадим”, — деб жавоб берган Трамп журналистнинг саволига.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.