Украина ва Полша чегарасида 3500 та машинадан иборат навбат ҳосил бўлди

Украина ва Полша чегарасида 3500 та машинадан иборат навбат ҳосил бўлди

Украина Давлат чегара хизмати вакили Андрей Демченко Украинанинг Полша билан чегарасида 3,5 минг машинадан иборат навбат ҳосил бўлганини маълум қилди.


Унинг сўзларига кўра, музокаралар ташувчилар томонидан назорат-ўтказиш пунктларини тўсиб қўйишнинг юмшатилишига олиб келмади.

“Вазият ўзгармади. Тўртта йўналиш тўсиб қўйилган”, — дея Демченко сўзларини келтиради РИА Новости.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!