Украина ва Болтиқбўйи мамлакатлари Россия Федерацияси туфайли ЕХҲТ саммитини бойкот қилмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шимолий Македонияда 30 ноябрдан 1 декабргача бўлиб ўтадиган ишйиғилишда иштирок этиши керак, шунинг учун Украина, Латвия, Литва ва Эстония ташқи ишлар вазирлари қатнашишдан бош тортди. Уларнинг сўзларига кўра, Россия делегациясининг саммитдаги иштироки “Россия каби тажовузкорни бизнинг эркин давлатлар ҳамжамиятимизнинг қонуний аъзоси сифатида легитимлаштириш” ҳамда “Россия содир этаётган шафқатсиз жиноятларни камайтириб қўйиш хавфини туғдиради”.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Олег Николенко Россияни “ЕХҲТни доимий равишда йўқ қилишда” айблади ва “Россия 500 кундан ортиқ қамоқда қолаётган уч украиналикни – ЕХҲТ вакилларини ноқонуний ҳибсга олганини” эслатди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.