◾️ Украина хавфсизлик кафолатларини тақдим этувчи давлатлар орасида Хитойнинг бўлишини хоҳламайди. Пекин 2022 йилда Россиянинг Украинага босқинини тўхтатишга ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмаган ва 2014 йилда Россия Қримни ўз таркибига қўшиб олганида ҳам ҳеч нарса қилмаган;
◾️ АҚШ президенти Доналд Трампнинг фикрича, 2014 йилда Қримдан чиқиш Украинанинг катта хатоси бўлган;
◾️ Украина Донецк вилоятидан чиқиб кета олмайди. Агар бундай қилсак, Харков ва Днепрга йўлларни йўл очиб берган бўламиз;
◾️ Донбассни тўлиқ эгаллаб олиш учун Россияга яна камида 4 йил керак бўлиши мумкин;
◾️ Украина ҳудудларни алмашиш бўйича нимага тайёр эканлиги ҳақида фақат Россиянинг талаблари аниқ ва тушунарли бўлгач гапириш мумкин;
◾️ Украина ўз ҳудудларининг Россия томонидан босиб олинишини ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч қачон тан олмайди;
◾️ Мен Украинада сайловлар ўтказилишидан мамнун бўлардим;
◾️ Путин билан учрашувимизга тайёргарлик кўрилмоқда. Кейинги 7-10 кун ичида Украина Қўшма Штатлардан хавфсизлик кафолатлари архитектураси бўйича маълумот олишни хоҳлайди;
◾️ Россияликлар Суми ва Харков вилоятларини босиб ололмайди. Яна бир неча ойдан кейин Сумида россиялик аскарлар қолмайди;
◾️ Украинанинг 3 минг километргача уча оладиган “Фламинго” ракетасининг оммавий ишлаб чиқарилиши келаси йил бошида бошланиши кутилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.