6 февраль куни эрталаб Украина ҳарбийлари Колмаков хуторидан Курск вилоятининг Плехово йўналишида зирҳли техника, жумладан, Абрамс танклари, иккита миналардан тозалаш траллари, тўртта танк ва 10 га яқин зирҳли машиналардан фойдаланган ҳолда ҳужум бошлаганини Россия оммавий ахборот воситалари хабар қилмоқда.
400 нафар украиналик ҳарбийдан иборат колонна Суджа туманидан Беловский томон ҳаракатланаётгани кузатилган. "Военкор" Юрий Котенокнинг маълум қилишича, Украина Қуролли кучлари ҳужумни сусайтирмаяпти. Ҳарбий блогер Михаил Звинчук Украина ҳужумни Глушково қишлоғи томон кенгайтиришга уриниши мумкинлигини тахмин қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари Курск вилоятининг Уланок ва Черкасск Конопелкаси йўналишида қарши ҳужумга ўтишга уринганини, Россия армияси эса "барча ҳужумларни қайтарганини" маълум қилди.
"Фаол жанглар давом этмоқда, Россия авиацияси ва артиллерияси душманга зарба бермоқда, аммо ноқулай об-ҳаво шароити дронларнинг ишлашини қийинлаштирмоқда," - дейилади хабарда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.