Америкалик миллиардер Илон Маск Х ижтимоий тармоғида Украина президенти Владимир Зеленскийни масхара қилиб, мем жойлади. Мемда Зеленскийнинг сурати устига “Миллиард доллар ёрдам сўрамаганингга 5 дақиқа бўлганида” деб ёзилган.
Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк мазкур мемни танқид қилиб, Илон Маскка мурожаат қилди. Подоляк Россияни қўллаб-қувватлаш уруш ва Украина халқининг геноцидига қўйилган тўғридан тўғри сармоя эканини эслатди.
“Бугунги кунда Россияга ҳар қандай ёрдам урушга, геноцидга, эркин дунёни ўлдиришга, эскалация ва жазосиз қолиш ҳуқуқига тўғридан тўғри сармоядир. Украина бўйича ҳар қандай сукунат ёки киноя оммавий зўравонлик ва қирғинни оқлайдиган Россия ташвиқотини сўзсиз рағбатлантиришдир”, — деди Подоляк.
Унинг сўзларига кўра, уруш эпицентридан минг километр узоқликдаги медиа вакилларининг барчаси ҳам ҳар куни содир бўлаётган портлашлар ва ота-оналарини йўқотаётган болалар йиғиси нимани англатишини тушуна олмайди.
“Баъзида сукут сақлаш маъқул, шундай эмасми, Илон Маск?” — деб қўшимча қилди Подоляк.
Бироқ кейинроқ у ўз постини ўчириб ташлади ва Илон Маск ҳақидаги эслатмани олиб ташлаб, янгисини чоп этди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.