Украина Мудофаа вазирлиги: Лиман учун жанглар давом этмоқда, шаҳарни рус қўшинлари эгалламаган

Украина Мудофаа вазирлиги: Лиман учун жанглар давом этмоқда, шаҳарни рус қўшинлари эгалламаган

Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр Россиянинг Донецк вилоятидаги Лиман шаҳри қўлга олингани ҳақидаги баёнотларини рад этди.

"Якуний хулосалар чиқаришга ҳали эрта. Лекин биз аниқ айтишимиз мумкинки, вазият ҳақиқатдан ҳам оғир. Душман кучли, аммо Украина Қуролли кучлари ҳам кучли", —деди Маляр.

Унинг сўзларига кўра, шаҳарда жанглар давом этмоқда.

Бугун эрталаб Россия Мудофаа вазирлиги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва Россия армиясининг халқ милицияси Лиман шаҳрини тўлиқ озод қилганини эълон қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!