Украина аламидан Россиянинг Қора денгиздаги газ платформаларига ҳужум қилди

A A A
Украина аламидан Россиянинг Қора денгиздаги газ платформаларига ҳужум қилди

Украина Змеиный оролини яна қўлга кирита олмаганидан сўнг Россиянинг Ыора денгиздаги газ платформаларига ҳужумчи дронлари билан ҳужум қилган.

Россия қўшинлари Украинанинг Қора денгиздаги газ қазиб олиш сузувчи платформаларига уюштирилган хиёнаткорона ҳужумига жавоб зарбасини берди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

"Хусусан, товушдан тез учувчи "Оникс" қанотли ракеталари ёрдамида Одесса яқинидаги "Школный" ҳарбий аэродромидаги "Байрактар-ТБ2" учувчисиз учиш аппаратлари жойлашган ангарларни йўқ қилди”, — дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, Кубанский оролида 155 миллиметрлик Америка М-777 гаубицаларининг иккита взводлари йўқ қилинди. Шунингдек, Россия авиацияси Одесса вилоятининг Очаков ва Тузла вилоятларида С-300 зенит-ракета мажмуасининг иккита учириш мосламасини йўқ қилди.

Нишонлар Россия разведка техникаси томонидан операция давомида аниқланган.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина Змеиный оролини яна қўлга кирита олмаганидан сўнг газ платформаларига ҳужумчи дронлари билан ҳужум қилишга қарор қилган.

“20 июнь куни соат 05:00 атрофида Киев режими Змейний оролини эгаллашга навбатдаги ақлдан озган уринишни амалга оширди. Киев режимининг операция режаси Змейний оролига ҳаво ва артиллериядан оммавий зарбалар бериш, кейин эса десант ҳужумини амалга ошириш эди ва оролни қўлга киритш эди”, - дейилади ҳисоботда.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, икки "Байрактар" учувчисиз аппаратли бошчилишига амалга оширилган ҳужумда 15 дан ортиқ разведка ва учувчисиз самолётлар иштирок этган. Бундан ташқари, АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг Global Hawk RQ-4 стратегик разведка учувчисиз самолёти баланд масофадан туриб кузатиб турган.

Қопқоқни С-300 зенит тизимлари Тузла ва Очаков ҳудудларидаги жанговар позициялардан таъминлади. Змеиный оролига "Точка-У" баллистик ракеталари, "Ураган" ракета тизимлари ва 155 миллиметрли М-777 гаубицалари ва артиллерия ёрдамида зарбалар берилди.

Россиянинг "Панцир" "Тор" зенит-ракета тизимлари ёрдамида Змеиный ҳужум қилган барча қуроллар - 13 та учувчисиз аппарат, тўртта "Точка-У" ракетаси ва 21 та "Ураган" реактив снарядларини яксон қилинди.

РИА Новости мухбирлари аниқлашига кўра, АҚШнинг тижорий сунъий йўлдошлари Украина ҳужумидан бир неча кун олдин Змеиный оролини суратга олган. Хусусан, “Worldview-3” 14 июнь куни, “Worldview-1” - 17 июнь куни.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (8 )

    Нодирбек
    🤣🤣🤣
    Fazliddin
    PANSIR...
    Jahongir
    😂😂😂😂
    Х
    Украина кули бн бу ишларни Америка киляпти.Курдики жахондаги генемонлик макомига дарз кетди ва энди уни тиклаш кийин.Тугридан тугри жанг майдонига кирса ядро куроллари ишга тушади ва хар канака холатла маглуб булади.Шу учун ке барибир бир тийинлик обру колмади бир отиб олай деди.
    Jasurbek
    👍👍👍
    Jasurbek
    haqiqiy vatanparvarlar
    Jasurbek
    koplab davlatlarga ornak bu Ukraina
    МТС
    Зе олов билан уйнашни бошловатти. Бунинг зарари оддий халкга.